Қиş олдидан 10 млрд фунт: Британия Украинага ёрдамни куçайтирмоқда
Буюк Британия Украина уçун қöşимçа 10 млрд фунт стерлинглик ёрдам пакетини маъқуллади. У кредитлар, экспортни молиялаşтириş кафолатлари ва яқинлаşиб келаётган қиş уçун 500 млн фунтлик şоşилинç ҳарбий ёрдамни öз иçига олади.

Қиш мавсуми арафасида 10 млрд фунт: Британия Украинага ёрдамни кучайтирмоқда
ДВ хабарига кўра, Буюк Британия молия вазири Жон Ҳили парламентнинг Қуйи палатасида чиқиш қилиб, янги пакет ҳақида маълум қилган. Унинг умумий қиймати тахминан 12 млрд еврога тенг.
Реутерс келтирган Британия ҳукумати вакилининг сўзларига кўра, пакет таркибидаги 500 млн фунт Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимида зудлик билан бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни тўлдиришга йўналтирилади.
Ҳили парламентдаги чиқишидан аввал бош вазир Энди Бёрнем билан бирга Украина президенти Володимир Зеленский билан суҳбатлашганини айтган.
Зеленский ёрдамни «ўз вақтидаги қадам» деб баҳолади
Украина президенти Британиянинг янги молиявий ва ҳарбий ёрдамини «ҳақиқатан ҳам кучли ва ўз вақтидаги қадам» деб атади. Унинг таъкидлашича, Москва Украина муаммолар билан ёлғиз қолмаслигини кўриши керак.
«Украинани мустаҳкамлаш йўлидаги ҳар бир қадам Россияни бу урушни тугатиши зарурлигини англашга яқинлаштиради», - деди Зеленский.
У Бёрнем билан суҳбатда санксиялар сиёсати ҳам муҳокама қилинганини, Британия бу масалада қатъий позициясини сақлаб қолишини билдирди.
Нидерландия бош вазири Роб Еттен 28-октабр куни Ҳаагада Зеленский билан учрашувдан сўнг Украинага қиш мавсуми учун 500 млн евро ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилди. Реутерс маълумотига кўра, маблағ дронлар ва Украина мудофаасини мустаҳкамлаш учун зарур бошқа воситаларни етказиб беришга сарфланади.
Бундан ташқари, Нидерландия ҳукумати яқин уч йилда Украинага 1,2 млрд евро ноҳарбий ёрдам йўналтиради. Жумладан, тиклаш ишларига 2027-йилда 380 млн евро, 2028 ва 2029-йилларда эса 410 млн евродан ажратилиши кўзда тутилган.
Маблағларнинг бир қисми нидерланд компанияларининг Украинани тиклашга инвестиция киритишини қўллаб-қувватловчи фондларга йўналтирилади. Шунингдек, энергетика инфратузилмасини шошилинч таъмирлаш ва саноат учун дастгоҳлар харид қилиш ҳам режалаштирилган.
Зеленскийнинг маълум қилишича, Гаагада икки мамлакатнинг мудофаа, энергетика ва дастурий таъминот соҳаларидаги корхоналари билан ҳам учрашув ўтказилган. Унинг натижасида томонлар жамоаларига Бликсем номли махсус ҳаво мудофааси лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

