Қирғизистонда содир бўлган 3,9 магнитудали зилзила Ўзбекистоннинг икки вилоятида сезилди
Қирғизистонда 3,9 магнитудали зилзила юз берди, унинг ер ости силкинишлари Ўзбекистоннинг икки вилоятида сезилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Қирғизистонда содир бўлган 3,9 магнитудали ер силкиниши Ўзбекистоннинг икки вилоятида сезилди
Ер ости силкинишлари 12 сентябрь куни соат 14:47 да қайд этилди. Эпицентр Қирғизистон Республикаси ҳудудида, Жалолобод яқинида жойлашган.
Зилзила магнитудаси 3,9 ни, ўчоқ чуқурлиги эса 16 километрни ташкил этди. Эпицентр координаталари: шимолий кенглик бўйича 41,25 даража ва шарқий узунлик бўйича 72,22 даража.
Ўзбекистон ҳудудида силкинишлар Андижон ва Наманган вилоятларида сезилди. Уларнинг кучи 2 баллни ташкил этди.
Андижон вилоятида зилзила эпицентрдан 49 километр масофада, Наманганда эса 55 километр масофада сезилди.
Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 251 километрни ташкил этди.

