Қирғизистондаги зилзила кучи Андижон ва Наманганда сезилди
Қирғизистонда магнитудаси 3,9 га тенг бўлган зилзила содир бўлди. Унинг кучи Андижон ва Наманган вилоятларида 2 балл бўлиб сезилди.

Қирғизистонда юз берган зилзила кучи Андижон ва Наманганда ҳам сезилди. Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, 12-сентабр куни соат 14:47 да Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилган.
Зилзила магнитудаси эпицентри Жалолободда 3,9 га тенг бўлган, унинг чуқурлиги эса 16 километрни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, 31-август куни Бухоро вилоятининг айрим туманларида ҳам зилзила содир бўлган эди. Ўшанда унинг кучи эпицентри бўлган Газли шаҳрида 3 балл бўлиб сезилганди.

