Маҳаллий

Қашқадаёрда “Жигули” дарахтга урилиши оқибатида 20 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ВАЗ-2105 автомобили бошқарувни йўқотиб, дарахтга урилди. Оқибатда 26 ёшли ҳайдовчи шифохонада вафот этди.

Қашқадарёда “Жигули” дарахтга урилиши оқибатида 20 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.

Воқеа 26-октабр куни соат 23:30 лар атрофида Катта Новқат маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда юз берган. 2006-йилда туғилган ҳайдовчи М.Х. ВАЗ-2105 автомобилини бошқариб кетаётиб, рулни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга бориб урилган.

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир тергов ишлари давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.