Тошкентда юк машинаси ва Киа билан тўқнашган 21 ёшли мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди
Тошкентнинг Миробод туманида мотоцикл ҳайдовчиси оралиқ масофани сақлай олмай, аввал ГАЗ 5312 юк автомобилига, сўнг Киа К5ъга урилди. 21 ёшли ҳайдовчи шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда юк машинаси ва Киа билан тўқнашган 21 ёшли мотоцикл ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди
Тошкент шаҳри Миробод туманида мотоцикл ҳайдовчиси олдинда кетаётган юк автомобилига урилиб, бошқарувни йўқотган ва кейин қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Киа автомобили билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида мотоцикл ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилди.
Воқеа 25-сентабр куни соат 22:45 да Миробод туманидаги КҲАЙ кўчасида, 83-мактаб қаршисида юз берган.
21 ёшли ҳайдовчи моторанспорт воситасини бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақлай олмаган ва ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган 32 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги ГАЗ 5312 русумли транспорт воситаси билан тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг мотоцикл ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган 25 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Киа К5 билан урилган.
Ҳодиса оқибатида мотоцикл ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо у касалхонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Иш Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) тегишли қисмлари асосида очилган.
Аввалроқ Тошкентнинг Юнусобод туманида Ласетти ва скутер иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 21 ёшли йигит шифохонада вафот этган эди.

