Маҳаллий

Қашқадарёда Янги Қарши шаҳри қурилади

Қарши шаҳри, Кўкдала ва Қарши тумани чегарасидаги 5 минг гектар майдонда 500 минг аҳолига мўлжалланган Янги Қарши шаҳри бунёд этилади. Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳанинг бош режасини 2 ой муддатда ишлаб чиқиш, лойиҳада илғор шаҳарсозлик ечимларидан фойдаланиш топшириғини берди. Шунингдек, Қарши туманидаги канал бўйида 235 гектарлик “Янги Насаф” экомажмуаси қурилади.

Қашқадарёда Янги Қарши шаҳри бунёд этилади

Қашқадарё вилоятида 500 минг аҳолига мўлжалланган Янги Қарши шаҳри қурилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи чоғидаги йиғилишда маълум қилди.

Давлат раҳбарининг айтишича, Янги Қарши шаҳри Қарши шаҳри, Кўкдала ва Қарши тумани чегарасида, 5 минг гектар майдонда, 500 минг аҳолига мўлжаллаб барпо этилади.

Қарши туманидаги канал бўйида 235 гектарлик “Янги Насаф” экомажмуаси қурилиши ҳам бошланади.

Қайд этилишича, вилоятда кўчат экиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш борасида ҳам “Қашқадарё тажрибаси” шакллантирилади. Ҳар йили Наврўз арафасида “Энг яшил маҳалла” танлови ўтказилиб, ғолиблар электромобил ҳамда бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Қашқадарёга йилига 6 миллион турист жалб қилиш учун барча имконият мавжуд. Йил бошидан буён вилоятга 2,5 миллион сайёҳ келган, фақат Ғелон қишлоғининг ўзига ташриф буюрганлар сони 500 мингга етган.

Татаристон билан ҳамкорликда Ғелондаги тоғ-чанғи курортининг биринчи босқичини келаси йил ишга тушириш режалаштирилган. Табиати Ғелонга ўхшаш Чироқчидаги Тарағай, Китобдаги Башир ва Яккабоғдаги Татар қишлоқларини ҳам этнотуризм марказларига айлантириш имконияти бор. Шаҳрисабз туманидаги Сайёд ва Сувтушар қишлоқларида эса тоғ дарёлари асосида рафтинг ва спорт туризмини ривожлантириш мумкин.

Масъулларга ушбу олти қишлоқ бўйича бир ой ичида мастер-режа тайёрлаб, 1-мартдан 50 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш топширилди.

Шунингдек, ҳар баҳор Ғузорда “Лола ва кабоб”, Кўкдалада “Чиял яхна” гастрономик фестивалларини ўтказиш йўлга қўйилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.