Маҳаллий

Қашқадарёда 856 нафар талабанинг контракт пули тўлаб берилмоқда

Қашқадарёдаги 856 нафар талаба-ёшнинг олий ўқув юртларида таҳсил олиши учун жами 3 миллиард 780 миллион

Қашқадарё вилоятида 856 нафар талабанинг контракт тўловлари қоплаб берилмоқда.

Мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш, ёшларга сифатли таълим олиш имкониятларини яратиш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Қашқадарё вилоятида бу йўналишдаги хайрли ишлар давом эттирилмоқда. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг олий таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳим қарор қабул қилинди.

Ушбу қарорга кўра, Қашқадарёлик 856 нафар талаба-ёшнинг олий ўқув юртларида ўқиши учун жами 3 миллиард 780 миллион 600 минг сўм миқдорида контракт маблағлари ажратилди.

Мазкур амалий ёрдам, биринчи навбатда, ўқишга интилаётган, аммо оилавий шароити туфайли контракт тўловларини қоплашда қийналаётган ёшлар учун муҳим кўмак бўлди. Бундан ташқари, ушбу ташаббус хотин-қизларнинг олий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, уларнинг билим ва касбий салоҳиятини ошириш ҳамда келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.