Маҳаллий

Қашқадарёда «Кўҳна Насаф» туризм марказини қуриш режалаштирилмоқда

Бу Президент қарори лойиҳасида назарда тутилган

Қашқадарёда «Кўҳна Насаф» туризм марказини барпо этиш режалаштирилмоқда

Қашқадарё вилоятида «Кўҳна Насаф» туризм марказини қуриш кўзда тутилган. Бу Президент қарори лойиҳасида белгиланган.

Лойиҳага мувофиқ, Қарши тумани ва Қарши шаҳри ҳудудига туташ «Батош» МФЙда 235 гектар ер ажратилади. Дастлабки босқичда 35 гектар майдонда миллий услубдаги меҳмонхона, ресторан, амфитеатр, «Шарқ бозори», савдо ва хизмат кўрсатиш обьектлари бунёд этилади.

Шунингдек, Қашқадарё дарёси бўйининг 3 километри мустаҳкамланади, 7 километрлик «саломатлик йўлаги», пиёда ва велойўлаклар ҳамда 3 та пиёдалар ўтиш йўли ташкил қилинади.

Туризм марказига олиб борувчи 13 километрлик янги автомобил йўли қурилиши, йўл бўйидаги бино ва иншоотларни ягона меъморий консепсия асосида таъмирлаш ва реконструксия қилиш ҳам режалаштирилган.

Марказнинг мастер-режасини ишлаб чиқиш ва қурилиш жараёнига Туркиянинг «Вертебра» компанияси жалб этилган.

Лойиҳани молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 3 йил муддатга 100 млн доллар эквивалентида фоизсиз кредит ажратиш режалаштирилмоқда.

Қурилган обьектлар фойдаланишга топширилгач, улар ауксион орқали сотилади. Тушган маблағлар ажратилган қарзни қоплашга йўналтирилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.