Маҳаллий

Қашқадарёда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган қутқарувчининг оиласига 3 хонали уй берилди

Қашқадарёда хизмат бурчини адо этаётганда вафот этган қутқарувчининг оиласига уч хонали уй берилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Қашқадарё вилоятининг Косон туманида хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ФВВ ходими оддий аскар Элдор Омонтурдиевнинг оиласига Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида янги уй совға қилинган.

Марҳум қутқарувчининг хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, унинг оиласига барча шароитларга эга уч хонали уй ажратилди. Янги хонадон калитини Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-маёр Азизбек Икрамов топширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда юз берган ёнғинда ФВВ қутқарувчиси капитан Бобурмирзо Пардаев инсонлар ҳаётини қутқариш чоғида ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, 22-август куни хизмат вақтида ҳалок бўлган олти нафар ички ишлар, мудофаа, фавқулодда вазиятлар ва Миллий гвардия ходимлари “Жасорат” медали билан тақдирланган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.