Маҳаллий

Қашқадарёда 11-синф ўқувчиси 5 та фандан миллий сертификат олиб, муддатидан аввал талаба бўлди

Яккабоғ туманидаги 103-мактаб ўқувчиси Гулсанам Файзуллаева биология, кимё ва бошқа фанлардан миллий сертификатларни қўлга киритди. У келажакда Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олишни мақсад қилган.

Қашқадарёда 11-синф ўқувчиси 5 та фандан миллий сертификат олиб, муддатидан олдин талаба бўлди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 103-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Гулсанам Файзуллаева 5 та фандан миллий сертификатни қўлга киритиб, ОТМга имтиёзли тарзда кириш имконига эга бўлди.

“Таълимхабарлари” сайти хабар беришича, мактаб ўқувчиси имтиҳонларда қуйидаги натижаларни қайд этган:

Биология — А+;

Кимё — А;

Ўзбек тили ва адабиёти — Б;

Тарих — Б;

Математика — С+.

Ўқувчи сертификатлар учун тайёргарликни 8-синфдаёқ бошлаб, ҳар бир фан бўйича ўртача 5–6 ой давомида мунтазам шуғулланган. У тайёргарлик жараёнида дарсликлар, электрон қўлланмалар ҳамда мактаб устозларининг қўшимча машғулотларидан самарали фойдаланган.

“Саккизинчи синфда миллий сертификат олиш ғояси пайдо бўлди. Тайёргарлик жараёнлари белгиланган режа асосида кечди. Мактаб дарслари ва қўшимча машғулотларга вақтдан унумли фойдаланган ҳолда улгурдим. Баъзан ўзим истаган натижа чиқмаган ҳолатлар ҳам бўлди, лекин орзу йўлида тўхтамадим”, дейди ўқувчи.

Ҳозирда 11-синф битирувчиси Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киришни режалаштирмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.