Қарзи иқтисодиётидан катта: қайси давлатларда қарз юки юқори?
2026-йил уçун баҳоларга кöра, АҚŞнинг ялпи давлат қарзи ялпи иçки маҳсулотининг 126,8 фоизига, Италияники эса 137,9 фоизига тенг. Хитойда бу кöрсаткиç илк бор 100 фоиздан оşгани баҳоланмоқда. Бироқ қарзнинг камлиги ҳар доим ҳам давлат молияси мустаҳкамлигини англатмайди.

Қарзи иқтисодиётидан катта: қайси давлатларда қарз юки юқори?
Унда мамлакатлар давлат қарзининг мутлақ миқдори бўйича эмас, балки ялпи ички маҳсулотга нисбати бўйича таққосланган. Аҳолиси бир миллион кишидан кам давлатлар рейтингга киритилмаган.
**АҚШ ва Хитойда қарз юки**
Хитойда давлат қарзининг ЯИМга нисбати 100 фоиздан ошишига кўчмас мулк бозоридаги давомли инқироз ва маҳаллий ҳокимиятларнинг ўсиб бораётган қарз мажбуриятлари таъсир қилаётгани қайд этилган.
АҚШда давлат қарзи ЯИМнинг 126,8 фоизини ташкил этади. Келтирилган прогнозга кўра, федерал ҳукуматнинг қарзга хизмат кўрсатиш бўйича соф фоиз харажатлари 2026-йилда бир триллион долларга етиши, 2036-йилга бориб эса икки баравардан ҳам кўпроқ ошиши мумкин.
Европада Италия, Греция, Франсия, Белгия ва Буюк Британиянинг давлат қарзи йиллик ЯИМ ҳажмидан юқори. Италияда бу кўрсаткич 137,9 фоиз деб баҳоланган.
**Сингапурнинг юқори қарзи нимаси билан фарқ қилади?**
Сингапур катта қарз мажбуриятлари билан бирга салмоқли молиявий активларга ҳам эга. Шу сабабли унинг ялпи қарз кўрсаткичини активларини ҳисобга олмасдан баҳолаш тўлиқ манзарани бермайди.
Мамлакатда қарз маблағлари асосан инвестициялар ва давлат облигацияларининг ички бозорини ривожлантиришга йўналтирилади. Улар кўплаб бошқа мамлакатлардаги каби жорий бюджет харажатларини молиялаштиришнинг асосий воситаси эмас.
**Қарзи нисбатан кам давлатлар**
Данияда давлат қарзи ЯИМнинг 26,4 фоизига тенг. Айни пайтда давлат харажатлари иқтисодиёт ҳажмининг тахминан 44 фоизини ташкил этади.
Мамлакат 2025-йилни ЯИМнинг 2,9 фоизига тенг бюджет профицити билан якунлагани қарз олишга эҳтиёжни камайтиришга ёрдам берган.
Россияда давлат қарзи ЯИМнинг 19,3 фоизи деб кўрсатилган. Тайван ва Ҳонгконг ҳам қарз юки нисбатан паст бўлган иқтисодиётлар қаторида келтирилган.
Бироқ паст кўрсаткичнинг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Масалан, Ҳаитида давлат қарзи ЯИМнинг 10,5 фоизига тенг. Бу нафақат қарз мажбуриятларининг камлиги, балки кредит олиш ва маблағ жалб қилиш имкониятлари чеклангани билан ҳам изоҳланиши мумкин.

