Маҳаллий

Қарийб 29 минг нафар хотин-қиз оғир ҳаётий вазиятда – Дилноза Каттахонова

Ўзбекистоннинг 28 та туман ва шаҳрида ўтказилган хатлов натижасида 28 минг 600 нафар хотин-қиз оғир

Қарийб 29 минг нафар хотин-қиз оғир ҳаётий вазиятда — Дилноза Каттахонова

Ўзбекистоннинг 28 та туман ва шаҳрида ўтказилган хатлов якунларига кўра, 28 минг 600 нафар хотин-қиз оғир ҳаётий вазиятга тушган тоифага киритилди.

Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова маълум қилди.

Тажриба доирасида 2 миллион 300 мингдан ортиқ хотин-қизнинг бандлиги ҳамда ижтимоий ҳолати ўрганилган. Натижада 2 миллиондан ортиғи барқарор тоифага киритилган, 336 минг нафарининг эса бандлигини таъминлаш учун қўшимча дастурларга эҳтиёжи борлиги аниқланган.

28 минг 600 нафар аёл оғир ҳаётий вазиятда деб баҳоланган. Улар орасида ажрим ёқасида турган, тазьиқ ва зўравонликка учраган, алимент ундиришда муаммоси бўлган ҳамда 18 ёшгача она бўлган хотин-қизлар бор.

Эндиликда худди шундай хатлов республикадаги қолган 186 та туман ва шаҳарда ҳам ўтказилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.