Маҳаллий

Ўзбекистонда етти ойда 29 мингдан ортиқ никоҳ бекор қилинди

Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова

Ўзбекистонда етти ой ичида 29 мингдан зиёд никоҳ бекор қилинди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг илк етти ойида 29 минг 353 та никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 минг 470 тага ёки 5 фоизга юқори.

Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда мамлакатда 10 миллион 505 мингдан ортиқ оила бор. Жорий йилнинг етти ойида 115 минг 879 та янги никоҳ қайд этилган.

Шу билан бирга, ажримлар ўсиш суръати йил бошига нисбатан пасайган. Хусусан, январда бу кўрсаткич 11 фоиз бўлган бўлса, июлга келиб 5 фоизга тушган.

Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарёда ажримлар сони ошган, Наманган ва Андижонда эса камайиш кузатилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.