Эрта никоҳни тарғиб қилганлар жаримага тортилиши мумкин
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонованинг Сенат ялпи мажлисида маълум қилишича, тегишли қонун лойиҳасида

Эрта никоҳни тарғиб қилганларга жарима қўлланиши мумкин
Ўзбекистонда вояга етмаганлар ўртасидаги никоҳни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова Сенатнинг ялпи мажлисида маълум қилишича, тегишли қонун лойиҳасида эрта никоҳ билан боғлиқ жазоларни кучайтириш назарда тутилган.
Жумладан, вояга етмаганлар билан никоҳни биринчи бор тарғиб қилган шахсга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солиш таклиф қилинмоқда.
Амалдаги қонунчиликка кўра, вояга етмаганни эрга бериш ёки уйлантириш билан боғлиқ ҳолатлар учун ота-она, вояга етмаган билан турмуш қурган шахс ҳамда бундай никоҳга оид диний маросимни ўтказган шахсларга нисбатан жавобгарлик мавжуд.
Қўмита маълумотига кўра, хотин-қизлар фаолларидан келган хабарлар асосида ўтган даврда 348 та эрта никоҳнинг олди олинган.

