Маҳаллий

Никоҳ ёшини камайтиришга фақат икки ҳолатда рухсат берилиши мумкин

Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова маълум қилди.

Никоҳ ёшини камайтиришга фақат икки ҳолатда рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонда никоҳ ёшини бир йилга камайтириш мумкин бўлган ҳолатларни аниқ белгилаш таклиф қилинмоқда.

Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова маълум қилди.

Унинг айтишича, Оила кодексининг 15-моддасига ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланган ва ҳозир Президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда.

Лойиҳага мувофиқ, туман ёки шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга фақат ҳомиладорлик ёки бола туғилган ҳолларда камайтириши мумкин бўлади.

Шунингдек, “Адлия Плус” мобил иловаси ва my.adliya.уз орқали 18 ёшга тўлмаган шахснинг никоҳ учун онлайн ариза топширишига автоматик чеклов қўйилган. Бундай ариза фақат ҳокимнинг тегишли қарори тизимга киритилгандан кейингина қабул қилиниши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.