Қаҳрамонжон Олимов ўғирлаш бўйича айбловларни сохталаштирилган деб атади ва бизнесга тазйиқ ўтказилаётганини маълум қилди

Қаҳрамонжон Олимов ўғирлаб кетиш бўйича айбловлар сохталаштирилганини маълум қилди ва ўз бизнесига босим ўтказилаётганини хабар қилди
Anorbank акциядори Қаҳрамонжон Олимов 2025 йил июнь ойида Парижда ўғирлаб кетилганидан кейин у ва унинг бизнеси янги босим эпизодларига дуч келганини айтиб берди. Тадбиркор, шунингдек, уни халқаро қидирувга беришга сабаб бўлган одам ўғирлашни ташкил этиш бўйича айбловларни рад этиб, уларни сохталаштирилган деб атади. Ҳозирда уни қидириш тўғрисидаги билдиришнома Интерполнинг очиқ базасида мавжуд эмас.
Бу ҳақда Олимовнинг Fedida Associes юридик фирмаси томонидан эълон қилинган янги баёнотида айтилади.
Бу воқеа 2025 йилнинг ёзида, Олимовнинг сўзларига кўра, у Парижда ўғирлаб кетилиб, шаҳар ташқарисига олиб чиқиб кетилгани ва Ницца яқинидаги ҳовлининг ёрдамчи хонасида (подвалида) тўлов талаб қилиниб, деярли икки сутка ушлаб турилганида бошланган.
Олимовнинг таъкидлашича, Франция полициясининг тергови беш нафар гумонланувчининг ҳибсга олиниши билан якунланган ва улар судгача ҳибсда қолмоқда. Унинг сўзларига кўра, яна икки киши суд назорати остида. У, шунингдек, ҳибсга олинганларни гаров эвазига озод қилиш ҳақидаги барча илтимосномалар рад этилганини маълум қилди.
2026 йил сентябрида The Insider Олимовнинг атрофидаги манбага таяниб, тадбиркор одам ўғирлаш бўйича жиноят иши юзасидан сўроқсиз (сиртдан) ҳибсга олингани ва қидирувга берилгани ҳақида хабар берди. Нашр талқинига кўра, у одам ўғирлашни ташкил этишда гумон қилинмоқда. The Insider айблов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 137-моддаси иккинчи қисми бўйича қўйилганини ёзган, ушбу модда беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади. Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари бу маълумотни расман тасдиқламаган. Олимовнинг ўзи айбловларни рад этади ва уларни судда низолашаётганини таъкидлайди.
24 сентябрь куни Интерпол сайтида тадбиркорнинг қизил билдиришномали карточкаси пайдо бўлди. Унда унинг туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, шунингдек, одам ўғирлаш ва ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ иш категорияси кўрсатилган эди. 14 октябрга келиб карточка Интерполнинг очиқ базасидан йўқолди. Ташкилот бу ҳолатга изоҳ бермади.
Fedida Associes юридик фирмаси томонидан эълон қилинган баёнотда Олимов айбловларни сохталаштирилган деб атади. У, шунингдек, охирги бир ярим йил ичида у ва унинг оиласи ноқонуний деб ҳисоблаган ҳужумларга учраганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, босим унинг бизнесига ҳам таъсир қилган. Тадбиркор Франция ва Ўзбекистон суд тизимларига ишонч билдирди ва айбдорлар жавобгарликка тортилишига умид билдирди.
Олимов атрофидаги вазият фонида Anorbank бу ҳолат банкнинг капитали, бошқаруви ва кундалик фаолиятига таъсир қилмаслигини маълум қилди. Ўзбекистон Марказий банки ҳам молия муассасаси штат реажимида ишлаётгани ва мижозлар олдидаги мажбуриятларини бажараётганини хабар қилди. Регуляторнинг 2026 йил 1 сентябрдаги маълумотларига кўра, Anorbank активлари 21,4 триллион сўмни ташкил этган.
Шу билан бирга, 2 октябрь куни Олимов Anorbank кузатув кенгашидан чиқиш ҳақида ариза берди. Якуний қарорни акциядорлар 28 октябрдаги йиғилишда қабул қилишлари керак.

