Маҳаллий

Қаҳрамонжон Олимов халқаро қидирувга берилди. “Анорбанк” вазиятни банк фаолиятига боғламасликни сўради

Қаҳрамонжон Олимов халқаро қидирувга берилди. “Анорбанк” вазиятни банк фаолиятига боғламасликни сўради

“Анорбанк” аксиядори Қаҳрамонжон Олимов Ўзбекистонда сиртдан қамоққа олинди ва халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда 18-сентябр куни Олимовнинг яқинларидан бўлган манбага таяниб Тҳе Инсидер хабар берди.

Қаҳрамонжон Олимовнинг Парижда ўғирлаб кетилгани саҳналаштирилган бўлиши мумкин

Нашр ёзишича, иш бўйича расмий маълумотлар йўқ, бироқ Тҳе Инсидер манбасининг айтишича, Олимов ўтган йилнинг июнида Франсияда ўзининг ўғирлаб кетилишини ўзи уюштирган бўлиши мумкин. У шу йўл билан жиноятни ташкил қилган шахс сифатида собиқ иш берувчиси ва иқтисодий низодаги рақиби Ботир Раҳимовни кўрсатмоқчи бўлган.

Ўша йилнинг ноябрида Тҳе Инсидер ва Франсиянинг ЛъЕхпресс нашри ўтказган суриштирувда воқеа тафсилотларидаги бир қатор номувофиқликлар келтирилганди. Жумладан, Олимов озод қилингач, ўзини ўғирлаганлардан бири деб кўрсатган шахс билан дўстона ёзишмаларни давом эттиргани айтилган. У полиция ҳақида огоҳлантирилган ва қўлга тушмаслик учун “узоқроқ юришини” сўраган.

Энди эса Қаҳрамонжон Олимов Раҳимовга туҳмат қилганликда гумон қилинмоқда. Тахминларга кўра, у шу орқали Раҳимовни жиноий таъқиб билан қўрқитиб, аввалроқ Олимовга нисбатан билдирган молиявий даъволаридан воз кечишга мажбурламоқчи бўлган. Раҳимов бундан олдин Олимовни ўзига тегишли бизнес активларини ўзлаштирганликда айблаб, 200 миллион доллардан ортиқ компенсация талаб қилганди.

Юқоридаги хабарлар фонида “Анорбанк” расмий муносабат билдириб, воқеани банк, унинг капитали, бошқаруви ёки операцион фаолиятига алоқадор бўлмаган аксиядорлардан бирининг шахсий масаласи деб баёнот берди.

“Ушбу масалаларни банк фаолияти билан аралаштириш нотўғри ва йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолатдир. Мазкур масала юзасидан банкка ҳеч қандай расмий тасдиқ ёки сўров келиб тушмаган. Турли манбаларда тарқатилаётган маълумотлар расмий маълумотлар билан тасдиқланмаган ва ваколатли органлар томонидан тасдиқланган далилларга асосланмаган”, дейилади муносабатда.

Банк одатдаги иш тартибида фаолият юритишда давом этаётгани, барча банк операциялари, мижозларга хизмат кўрсатиш, шунингдек, мижозлар ва ҳамкорлар олдидаги мажбуриятлар одатдаги тартибда бажарилаётгани қўшимча қилинган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.