Путиннинг Сочидаги қароргоҳи бузилиб, қайта қурилди — ББС (фото)

Путиннинг Сочидаги қароргоҳи бузилиб, қайта қурилди — ББС (фото)
Сочида Россия президенти Владимир Путин учун янги “Бочаров ручей” қароргоҳининг қурилиши якунланиш арафасида. 2024-йилда у ердаги эски бинолар бузиб ташланган, 2025-йил сентябрига бориб эса уларнинг ўрнида котлован пайдо бўлган. Расмийлар бинолар нима сабабдан бузилгани юзасидан очиқ маълумот бермаган.
2026-йил кузига келиб эса мажмуа ўрнида янги бинолар қад кўтарган. Қурилишнинг бош пудратчиси президентнинг дўсти Аркадий Ротенберг билан боғлиқ Қримдаги “Трансстройинвест компаниялар гуруҳи” бўлган. Бу ҳақда ББС рус хизмати хабар берди.
Қурувчилар мажмуани бутунлай бузиб ташламаган. Қароргоҳнинг жанубида 2014-йилги Олимпия ўйинлари учун қурилган “Бочаров ручей-2” корпуси сақланиб қолган. Путин у ерда тез-тез юқори мартабали меҳмонларни, жумладан, 2024-йилда МАГАТЕ раҳбари Рафаел Гроссини қабул қилган.
Бироқ Россия президенти уруш даврида Сочига анча кам борган. Финансиал Тимес ҳисоб-китобларига кўра, урушдан олдин Путин шаҳарга 24 марта, 2022-йилда 13 марта, 2024 ва 2025-йилларда эса атиги икки мартадан ташриф буюрган.
Путиннинг Қора денгиз бўйига сафарлари кескин камайиши Украина дронлари қирғоққа тез-тез учиб кела бошлагани билан боғлиқ. 2026-йилда Федерал қўриқлаш хизмати “Бочаров ручей”ни ҳимоя қилишни янада кучайтиришга ва қароргоҳ атрофида уч квадрат километрдан ортиқ ҳудудда муҳофаза зонаси яратишга қарор қилган.
Қароргоҳ қандай ўзгарди?
Ҳужумлар хавфи ва Путиннинг камдан-кам ташрифларига қарамай, бузиб ташланган бинолар ўрнида янги қурилиш давом этмоқда. ББС ўрганган сунъий йўлдош тасвирларида 2026-йил кузига келиб янги бинолар кўринган. Улар аввалги қароргоҳга нисбатан анча катта майдонни эгаллайди.
Ҳукумат янги қурилиш ҳақида ҳам очиқ эълон қилмаган. Бироқ ёпиқ обьектга оид ҳужжатларда маълумотлар сақланиб қолган ва ББС журналистлари уларни топишга муваффақ бўлган.
Очиқ реестрда йўқ шартнома
“Бочаров ручей”ни реконструксия қилиш Федерал қўриқлаш хизмати (ФҚХ)нинг ёпиқ давлат мудофаа буюртмаси доирасида олиб борилмоқда. Аммо журналистлар суд ҳужжатларидан унинг 25 хонали идентификаторини (2327202903572000000000000) топган.
Бундай рақамлар давлат мудофаа буюртмаси шартномаларига берилади. Арбитраж суди президент қароргоҳлари ҳуқуқий жиҳатдан мудофаа обьектлари эканини тасдиқлаган. Бундай шартномалар ҳақидаги маълумотлар ёпиқ бўлиб, харидларнинг оддий реестрларида эълон қилинмайди. Аммо 25 хонали идентификатор шартнома ҳақида бир нечта муҳим маълумотни очиб беради.
Дастлабки тўртта рақам шартнома тузилган ва тугайдиган йилларни билдиради: 2023 ва 2027-йил. Демак, “Бочаров ручей”даги ишлар учун шартнома эски қароргоҳ бузилишидан олдин тузилган. Кейинги учта рақам — 202 — иш буюртмачиси бўлган ФҚХ коди. Кейинги рақам харид турини англатади. 0357 рақамлари буюртмачининг шу йилги шартномаси тартиб рақамини билдиради. Кейинги 2 рақами эса нарх қатъий белгиланганини англатади. Шартноманинг ўзи қанча туришини бу коддан билиб бўлмайди.
Қурилишга Марказий Осиё давлатлари фуқаролари ҳам ёлланган
Қурилишга ищилар ижтимоий тармоқлар ва бўш иш ўринлари сайтлари орқали ёлланган. Дастлаб 2025-йил баҳорида қурилишга фақат судланмаган Россия фуқаролари жалб этилган. Кейинчалик талаблар юмшатилган. Иш берувчилар Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларини ҳам қабул қила бошлаган.
“Ўз муҳандиси ва прорабига эга” тайёр бригадаларга устунлик берилган, бироқ сменали ищилар ҳам ёлланган. Эълонларда қурилиш “стратегик обьект” сифатида таснифлангани ва номзодлар қатъий текширилиши ҳақида огоҳлантирилган. Қурувчиларга ишбай ҳақ тўлови (нақд шаклда), кунига уч маҳал овқат ва “бассейнли хостел”да яшаш ваъда қилинган. 2025-йил кузига келиб, қурилиш ишлари қизғин тус олган.
Янги қароргоҳ лойиҳасини ББС очиқ манбалардан топа олмаган. Сунъий йўлдош тасвирларидан қурилаётган бир нечта йирик биноларни кўриш мумкин, бироқ уларнинг вазифаси ва қаватларини фақат тасвирларга қараб аниқлаб бўлмайди.
Бош пудратчи “Трансстройинвест компаниялар гуруҳи” ҳисобланади. Унинг бенефициари Аркадий Ротенберг билан алоқадор девелопер Алексей Фоменко экани айтилмоқда. Компания Владимир Путин ва Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортниковнинг Қримдаги дачаларини қурган, шунингдек, “Артек” болалар оромгоҳини реконструксия қилган.

