Маҳаллий

“Пул учун ҳар бало қилиш — одамнинг иши эмас”. Бобомурод Ҳамдамовнинг ўғли Жаноб Расулни судга берди

“Пул учун ҳар бало қилиш — одамнинг иши эмас”. Бобомурод Ҳамдамовнинг ўғли Жаноб Расулни судга берди

Хоразмлик хонанда Жаноб Расул Инстаграм саҳифасида Бобомурод Ҳамдамовнинг қўшиғини куйлагани учун устоз санъаткорнинг ўғли томонидан судга берилгани ҳақида маълум қилди.

“Бобомурод Ҳамдамовнинг қўшиғини айтганим учун муаллифлик бўйича хат келди. Ўн ёшимдан бери устознинг қўшиқларини яхши кўриб, айтиб юраман. Энам ҳам уларнинг мухлиси, туғилган кунимда Бобомурод Ҳамдамовнинг “Кўрдим юзингни” қўшиғини ижро қилиб бер, деб илтимос қилди. Энам хурсанд бўлган шу видеони Инстаграм саҳифамга қўйдим. Оллоҳ гувоҳ, устознинг ўзи бир видеода “Ҳамма қўшиқларимни ижро этаверсин” деган. Энди ҳамма гап пулда-да. Пул керак бўлса, менинг олдимга келилар. “Любойинг” билан гаплашаман, қайси фарзанди бўлса ҳам. Ман шу пайтгача устознинг оиласини ҳам, ўзини ҳам ҳурмат қилганман. Устознинг ўзи “Қўшиқларимни ҳамма айцин. Туф денглар юзимга авторский жўнацам, мендан кейин болаларим шундай қилса қарғанглар” деган. Бунақа қилиб устознинг руҳини чирқиллатиш, пул учун ҳар бало қилиш — одамнинг иши эмас.

Аввалло устознинг жойи жаннатдан бўлсин, улар энг яхши устоз эди. Лекин афсуски, ўғилларига жуда ачиндим. Бу нарса ҳал бўлар, жаримаси ҳам тўланади, лекин устоз руҳининг чирқиллашини пул билан ёполмайсизлар. Нариги дунёда ҳар бир ишимиз учун жавоб берамиз ҳали”, деган хонанда.

“Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим”.

Шундан сўнг Жаноб Расул Инстаграм саҳифасига устоз санъаткорнинг ўзи қўшиқларини ҳар ким ижро этиши мумкинлигини айтган видеони ҳам жойлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 2024-йил 2-сентябр куни 84 ёшида вафот этган эди.

“Бунинг ҳаммасини укам ва хотини қиляпти”.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.