Президент Бухородаги Қўшмадраса ансамблига ташриф буюрди
Давлат раҳбарига ансамблни реставрация қилиш режаси тақдимот қилинди.

Президент Бухородаги Қўшмадраса ансамблига борди
Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги Қўшмадраса ансамблига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.
Абдуллахон мадрасаси ХВИ аср ўзбек меъморчилигининг ноёб намуналаридан бири бўлиб, у 1588-1590-йилларда Бухоро хонлигининг Шайбонийлар сулоласидан чиққан ҳукмдори, буюк саркарда ва давлат арбобларидан бири Абдуллахон ИИ томонидан қурилган.
Мадраса лойиҳаси ва ички тузилиши мураккаб муҳандислик ечими билан анъанавий Бухоро мадрасаларидан ажралиб туради. Мажмуанинг асосий кириш қисми жанубга қаратилган бўлиб, кўк рангли кошин ва сирли нақшлардан тузилган геометрик мозаика билан безатилган.
Бу ерда илми толибларга диний ва дунёвий фанлардан таълим берилган. Хусусан, мадрасада Қуръон, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид билан бирга араб тили ва адабиёти, мантиқ, фалсафа, математика, геометрия, тиббиёт фанлари чуқур ўқитилган.
Ансамблнинг жанубий томонида 1566-1567-йилларда Абдуллахон ИИ томонидан ўз онаси шарафига бунёд этилган Модарихон мадрасаси жойлашган. Мадрасалар бир-бирига қарама-қарши, бир ўқ чизиғида қурилган.
Қўшмадраса ансамбли 2023-2024-йилларда қиймати 6 млрд сўмлик лойиҳа доирасида қисман реставрация қилинган. Ҳозирда ушбу ансамблга 1 млн сайёҳ ташриф буюрмоқда.
Президент сайёҳлар учун янада қулай шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

