Полшада вафот этган икки ўзбекистонликнинг жасади ватанга олиб келинди
Полшада август ва сентабр ойларида вафот этган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади ватанга олиб келинди. Улардан бири Олштинда баландликдан йиқилиб, иккинчиси Шецинда қоқшолдан вафот этган. Харажатлар Миграция жамғармаси ҳисобидан қопланди.

Полшада вафот этган икки ўзбекистонликнинг жасади ватанга олиб келинди
Полшада ҳаётдан кўз юмган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади Ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда.
Хусусан, 24-август куни Олштин шаҳрида баландликдан йиқилиб, оғир бош мия жароҳати олган Ж.Х. вафот этган. Унинг жасади 5-сентабр куни Ўзбекистонга олиб келинган.
Шунингдек, 5-сентабр куни Шецин шаҳрида Т.Э. вафот этган. Расмий маълумотларга кўра, унинг ўлимига қоқшол сабаб бўлган. Жасад 20-сентабр куни Тошкентга олиб келинган.
Ҳар икки ҳолатда ҳам Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси мамлакат ҳукумати органлари билан биргаликда жасадларни ватанга қайтариш жараёнини мувофиқлаштирган.
Жасадларни олиб келиш билан боғлиқ барча харажатлар Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланган.
Аввалроқ Истанбул шаҳрида фармацевтик воситадан заҳарланиш оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаросининг жасади ватанга қайтарилган эди.

