Маҳаллий

Экстремистик жиноят учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланди

Экстремистик жиноят содир этганликда айбланиб, халқаро миқёсда қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Полшадан экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси маълумот берди.

Хабарга кўра, ушбу шахс Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244-2-моддаси биринчи қисмида (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни ташкил этиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) кўзда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган.

Жиноят иши қўзғатилгандан сўнг, айбланувчи Ўзбекистон ҳудудини тарк этиб, узоқ вақт давомида чет элда яшириниб юрган. Шу сабабли у Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган эди.

Интерполнинг Тошкент ва Варшавадаги Миллий марказий бюролари ҳамкорлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси вакилининг бевосита иштирокида қидирувдаги шахснинг жойлашган манзили аниқланди.

У Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимларига топширилиб, Варшавадан Тошкентга олиб келинди.

Эслатиб ўтамиз, 27-июл куни "қонундаги ўғри" сифатида танилган, Жора Ташкенцкий лақабли Георгий Сорокин Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилингани ҳақида хабар берилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.