Покистон афғонистонлик тиббиёт талабаларидан мамлакатни тарк этишни талаб қилди

Покистон афғонистонлик тиббиёт талабаларидан мамлакатни тарк этишни талаб қилди
Покистон тиббиёт ва стоматология олий ўқув юртларида таҳсил олаётган Афғонистон фуқароларига ватанларига қайтишни мажбурий қилиб қўйди. Кейинги буйруққача афғонларнинг янги ўқишга кириши, кўчирилиши ва бошқа шаклларда қабул қилиниши ҳам тақиқланди.
Ўқув юртларига зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва талабаларнинг чиқиб кетишига кўмаклашиш топширилди. Шу билан бирга, ҳужжатда охирги курсларда таҳсил олаётганлар учун истиснолар қилинадими-йўқми, аниқлик киритилмаган.
Лаҳорда ушбу буйруқ иккита тиббиёт олийгоҳининг камида 43 нафар афғонистонлик талабасига, жумладан 26 нафар аёлга дахл қилди. Уларга 24 соат ичида чиқиб кетиш ҳужжатларини расмийлаштириш буюрилди. Талаба қизлар учун Афғонистонга қайтиш, у ерда аёллар учун олий таълимга қўйилган тақиқ туфайли, амалда ўқишни тўхтатишни англатиши мумкин.
, Афғонистонда 2,4 миллионга яқин қиз "Толибон" ҳаракати томонидан жорий этилган чекловлар туфайли ўрта таълим олиш имкониятидан маҳрум этилган.

