Лайфстайл

“Пистирмадаги” касаллик. ЛАДА-диабет нима ва унга қарşи дори борми?

Одатда қандли диабет икки - 1- ва 2-тоифага бöлинади. Аммо диабетологияда касалликнинг боşқа şакллари ҳам ажратилади. Улардан бири ЛАДА-диабет, яъни катталарда уçрайдиган яşирин аутоиммун диабетдир.

“Пистирмадаги” касаллик. ЛАДА-диабет нима ва унга қарши дори борми?

Бу одатда 30 ёшдан кейин ривожланадиган 1-тоифа қандли диабетнинг секин кечувчи шаклидир. Касаллик узоқ вақт аниқланмай қолса, нотўғри даволаниш ва асоратларнинг эрта ривожланишига олиб келиши мумкин.

Диабетнинг тўрт тури

Кўпчилик диабетнинг фақат икки тури бор деб ўйлайди. Аммо унинг таснифи бундан кенгроқ.

1-тоифа қандли диабет. Бу аутоиммун касаллик бўлиб, иммун тизими ошқозоности безидаги инсулин ишлаб чиқарадиган бета-ҳужайраларни парчалаб ташлайди. Натижада инсулин ишлаб чиқарилиши кескин камаяди ва беморга бир умр инсулин иньексиялари керак бўлади. Касаллик одатда болалик даврида бошланади.

2-тоифа қандли диабет. У кўпинча ортиқча вазн ва камҳаракат ҳаёт тарзи билан боғлиқ. Бунда инсулинга резистентлик — организм ҳужайраларининг инсулинга сезгирлиги пасайиши кузатилади. Бу диабетнинг энг кўп тарқалган шакли бўлиб, барча ҳолатларнинг тахминан 90–95 фоизини ташкил этади. Одатда катта ёшда (30 ёшдан кейин) ривожланади.

Гестацион қандли диабет. Бу қондаги глюкоза алмашинувининг бузилиши бўлиб, биринчи марта ҳомиладорлик даврида аниқланади. Бу йўлдош гормонлари таъсирида организмнинг инсулинга сезгирлиги пасайиши билан боғлиқ. Кўпинча туғруқдан кейин бу ҳолат ўтиб кетади, бироқ келажакда онада 2-тоифа диабет ривожланиши хавфини оширади ҳамда боланинг саломатлигига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Умумий гуруҳга кирадиган диабетнинг ўзига хос шакллари. Бу гуруҳга ЛАДА-диабет (Латент Аутоиммуне Диабетес оф Адулц - катта ёшдагилардаги яширин аутоимун диабет) ҳам киради. У катталарда ривожланадиган, секин кечувчи 1-тоифа диабет ҳисобланади.

“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2019-йилда уни гибрид шакллар қаторига кирувчи алоҳида диабет тури деб эътироф этган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.