Дунё

ПИСА асосчиси таълимда кузатилаётган хавфли ҳолатдан огоҳлантирди

СИ технологияларидан ҳаддан зиёд кўп фойдаланиш ўсмирларнинг билим даражасига салбий таъсир этмоқда

ПИСА асосчиси таълимдаги хавфли тенденсия ҳақида огоҳлантирди

Дунёга машҳур ПИСА тизими асосчиси Андреас Шлейхер кўплаб мамлакатларда ўқувчиларнинг билим даражаси пасайиб бораётганини таъкидлади. Жорий ҳафта 91 мамлакатдаги 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий фанлар бўйича билим ҳамда саводхонлик даражасини акс эттирувчи таҳлиллар эълон қилинган эди.

«Кўрмоқдамизки, ўқувчиларда нафақат базавий саводхонлик пасаймоқда, шунингдек, маълумотларни қиёслаш, ахборотни танқидий таҳлил қилиш ва мураккаб матнлар билан ишлаш қобилияти ҳам сусаймоқда»,

— деган Андреас Шлейхер Эуроневс телеканалига берган интервюсида.

Санаб ўтилган кўникмалар айнан сунъий интеллект (СИ) билан ишлашда сув билан ҳаводек зарур ҳисобланади. Қиёслаш ва танқидий таҳлил малакасининг сусайиши ўқувчиларнинг келажагига соя солиши мумкин.

ПИСА асосчисининг фикрича, СИ технологияларидан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш ўсмирларнинг билим даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда. Тадқиқот давомида СИдан фойдаланмайдиган ўқувчиларда билим ва саводхонлик даражаси юқорироқ экани аниқланган. Шу боис мутахассис дунё давлатлари таълимида СИдан шунчаки истеъмолчи сифатида эмас, балки ижодий ва танқидий тафаккур асосида фойдаланиш зарурлигини урғулаган.

«СИдан айрим давлатлар ўқувчиларни теран фикрлашга, тўғри масалаларни излашга мажбур қилиш ҳамда уларнинг яхшироқ ўқишига ёрдам берадиган кучли воситаларни тақдим этиш мақсадида фойдаланмоқда... Биз таълим тизимида СИдан истеъмолчилик тарзида фойдаланишдан кўпроқ ижодий фойдаланишга ўтишимиз керак»,

— деган Андреас Шлейхер.

ПИСА тестлари натижалари Европа давлатлари орасида тафовут ҳам ортиб бораётганини кўрсатди. Масалан, Франсия, Германия, Испания каби давлатларда ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси пасайгани кузатилган. Қизиқ томони, Европанинг кичик давлатлари ижобий натижа қайд этган. Масалан, Эстония ўқиш, математика ва табиий фанлар бўйича тестларда Европада биринчи ўринни эгаллаган, дунё бўйича ҳам кучли ўнталикка кирган.

«Бу — рақамли дунёни эҳтиёткорлик билан, аммо жуда пухта ва маҳсулдорлик билан ўзлаштириб бораётган мамлакатнинг ёрқин мисолидир»,

— деган Шлейхер.

Таълим келажаги ҳақида сўз юритар экан, етакчи эксперт эътиборни ахлоқий қарорлар қабул қилиш, мураккаб инсоний муносабатларда мўлжал ола билиш каби қобилиятларга қаратиш кераклигини таъкидлаган.

У ўқувчилар таълимнинг пассив истеъмолчиси бўлиб қолиши мумкин эмаслигини, аксинча, ўқув жараёнининг фаол иштирокчисига айланиши лозимлигини қайд этган.

ПИСА асосчиси натижаларни яхшилаш учун ўқитувчи ҳамда ота-оналарнинг масъулиятини ошириш муҳимлигини айтган.

Халқаро ўқувчиларни баҳолаш дастури (Программе фор Интернатионал Студент Ассессмент, ПИСА) — дунё давлатларида 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика, табиий фанлар бўйича саводхонлиги ҳамда билимларни амалиётда қўллаш қобилиятини баҳоловчи дастурдир. Ушбу тестлар Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЕСД) томонидан етакчи халқаро илмий ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилади.

ПИСА 2025 халқаро баҳолаш дастури натижаларига кўра, Ўзбекистон табиий фанлар бўйича 438 балл тўплаб, 91 та давлат ва таълим тизими орасида 48-ўринни эгаллаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.