ПИСА 2025: Ўзбекистон ўқувчилари табиий фанлардан 91 давлат орасида 48-ўринни эгаллади

ПИСА 2025: Ўзбекистон ўқувчилари табиий фанлардан 91 давлат орасида 48-ўринни олди

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ПИСА 2025 халқаро баҳолаш дастури натижаларини эълон қилди. Ўзбекистон тадқиқотда иккинчи бор қатнашиб, ижобий ўзгаришлар қайд этди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, мамлакатдан халқаро ташкилот томонидан тасодифий танланган 233 та мактабнинг 8 652 нафар 15 ёшли ўқувчиси тадқиқотда иштирок этди.

Табиий фанлар йўналишида Ўзбекистон ўқувчилари 438 балл тўплаб, 91 та давлат ва таълим тизими ичида 48-ўринни эгаллади. Таққослаш учун, ПИСА 2022 да табиий фанлар бўйича натижа 355 балл ва 80-ўрин бўлган. Шундай қилиб, 2025-йилда кўрсаткич қарийб 83 баллга ошди.

Рақамли дунёда ўрганиш бўйича Ўзбекистон ўқувчилари 402,4 балл билан 72-ўринни қайд этди.

ПИСА 2025 да асосий йўналиш сифатида табиий фанлар саводхонлиги белгиланган. Бу ўқувчининг кундалик ҳаётда зарур бўладиган асосий билим ва кўникмаларни қўллай олиш даражасини англатади. Базавий даража ва ундан юқори натижа кўрсатганлар 2022-йилда 19 фоизни ташкил этган бўлса, 2025-йилда бу кўрсаткич 65 фоизга етди. Бу эса 46 фоиз ўсиш демакдир.

ПИСА — Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЕСД) томонидан ўтказиладиган ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини халқаро миқёсда баҳолаш дастури бўлиб, унда турли давлатлардаги 15 ёшли ўқувчиларнинг мактабда олган билимларини ҳаётий вазиятларда қўллай олиш қобилияти текширилади. У ҳар уч йилда бир марта ўтказилади.

ПИСА 2025 Халқаро тадқиқотида 91 та давлат ва таълим тизими иштирок этди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.