Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилмоқда
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандларига тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи миқдорида йиллик чегирма берилади. Уни расмийлаштириш учун kontrakt.edu.uz платформаси орқали ариза топшириш кифоя қилади.

Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2026 йилдаги 501-сон қарори билан давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ва таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандларига тўлов-контракт суммасидан чегирма бериш тартиби тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кирган ва таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандларига ҳар йили контракт тўлови суммасининг 30 фоизи миқдорида чегирма берилади.
Имтиёз давлат олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандларига татбиқ этилади. Агар бир педагогнинг бир нечта фарзанди таҳсил олаётган бўлса, чегирма уларнинг ҳар бирига алоҳида тайинланади.
Ушбу чегирма қуйидаги таҳсил олувчиларга берилмайди:
Тўлов-контракт шартномасини олиш учун kontrakt.edu.uz тизими орқали ариза топшириш лозим. Аризани кўриб чиқиш жараёнида педагог фарзандининг мақоми «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тасдиқланади. Шундан сўнг чегирма автоматик равишда қўлланилади.
Аризалар ваколатли орган томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади. Бунда чегирма ҳар бир ўқув йили учун бир марта берилади.
Агар ўқиш даврида талабанинг ота-онасидан бири — отаси ёки онаси — педагоглар тоифасига кирмай қолса, чегирма бериш кейинги ўқув йилидан бошлаб тўхтатилади.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 18.09.2026 йилдан кучга кирди.

