Ўзбекистонда педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМларида кундузги бакалавриатда таҳсил олаётган педагоглар фарзандларига тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи миқдорида чегирма берилади. Бунинг учун аризалар kontrakt.edu.уз орқали юборилади ва имтиёз ҳар бир фарзандга алоҳида қўлланилади.

Ўзбекистонда педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоизлик чегирма берилади
17-сентабр куни Вазирлар Маҳкамасининг 501-сон қарори билан педагогларнинг давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган фарзандларининг тўлов-контракт суммасига чегирма бериш тартиби тасдиқланди.
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30 фоиз миқдорида чегирма жорий этилади.
Чегирма давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандларига татбиқ этилади.
Чегирма:
Педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган бўлса, чегирма ҳар бир фарзанд учун алоҳида қўлланилади.
Педагог фарзандлари тўлов-контракт шартномаси олиш юзасидан kontrakt.edu.уз тизими орқали ариза юборади.
Аризани кўриб чиқиш жараёнида ариза берувчининг педагог фарзанди эканлиги “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тасдиқланганда, чегирма автоматик тарзда қўлланилади.
Аризалар масъул ташкилот томонидан 2 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Педагог фарзандларига мазкур чегирма ўқув йили учун бир маротаба қўлланилади.
Педагог фарзандларининг отаси ёки онаси педагог тоифасидан чиқарилган тақдирда, кейинги ўқув йилидан бошлаб унга чегирма қўллаш тўхтатилади.

