Маҳаллий

Педагог 80 балл тўпласа, қайси малака тоифасини олади?

Ўзбекистонда педагогларни аттестациядан ўтказишда малака тоифасига қараб 55, 60, 70 ва 80 баллик чегаралар белгиланган. Жумладан, биринчи малака тоифасидаги педагог олий тоифани олиши учун камида 80 балл, иккинчи тоифадаги ўқитувчи биринчи тоифани олиши учун камида 70 балл тўплаши керак.

Педагог 80 балл тўпласа, қайси малака тоифасини олади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентабрдаги 572-сон қарорига биноан, педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш якунлари уларнинг икки босқичда жамлаган баллари асосида аниқланади.

**Олий малака тоифасидаги педагоглар**

Олий малака тоифасига эга ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог икки босқич натижасига кўра 80 ва ундан юқори балл тўпласа, аттестациядан ўтган ҳисобланади ва унинг олий малака тоифаси сақланиб қолади.

Агар натижа 80 баллдан паст бўлса, педагог аттестациядан ўтмаган деб топилади ва биринчи малака тоифаси — етакчи ўқитувчи лавозимига туширилади. Навбатдан ташқари аттестацияда қатнашган педагоглар бундан мустасно.

**Биринчи малака тоифасидаги педагоглар**

Биринчи малака тоифаси ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог:

- 80 ва ундан юқори балл олса, унга олий малака тоифаси берилади;

- 70 баллдан 79 баллгача тўпласа, биринчи малака тоифаси сақланади;

- 70 баллдан кам олса, иккинчи малака тоифаси — катта ўқитувчи лавозимига туширилади.

**Иккинчи малака тоифасидаги педагоглар**

Иккинчи малака тоифаси ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог:

- 70 ва ундан юқори балл олса, биринчи малака тоифаси берилади;

- 60 баллдан 69 баллгача натижа кўрсаца, иккинчи малака тоифаси сақланади;

- 60 баллдан кам тўпласа, мутахассис — олий маълумотли ўқитувчи лавозимига туширилади.

**Мутахассислар учун қанча балл керак?**

Мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог:

- 60 ва ундан юқори балл тўпласа, иккинчи малака тоифаси — катта ўқитувчи лавозими берилади;

- 55 баллдан 59 баллгача тўпласа, мутахассис лавозими сақланади;

- 55 баллдан кам натижа кўрсаца, аттестациядан ўтмаган ва мутахассис лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.