«Пахтакор» Осиё Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон вице-чемпиони 1-турда Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клубига қарши ўйнади ва сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди.

«Пахтакор» Осиё Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби билан дуранг қайд этди
Ўзбекистон вице-чемпиони «Пахтакор» Элит Осиё Чемпионлар Лигаси асосий босқичини дуранг билан бошлади.
Тошкент жамоаси Жидда шаҳрида турнирнинг амалдаги ғолиби «Ал-Аҳли»га қарши майдонга тушди ва 86-дақиқада Фламарион урган гол эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб юборди.
«Пахтакор» кейинги учрашувини 12-октабр куни ўз майдонида Саудия Арабистонининг яна бир клуби «Ал-Қодисия»га қарши ўтказади.
14-сентабр, Жидда, «Кинг Абдуллаҳ Спорц Ситй» стадиони
АЛ-АҲЛИ (Саудия Арабистони) - ПАХТАКОР (Ўзбекистон) 1:1
Голлар: Фирас Ал-Бурайкан (90+3) - Фламарион (86)
Бош ҳакам: Абдулла Жамалий (Кувайт)
Ал-Аҳлий: Эдуард Менди, Ибраҳима Диаби (Валентин Атангана 62), Галено (Мешал Ал-Мутайрий 53), Саид Бааттиа, Иван Тони (Фирас Ал-Бурайкан 68), Матеус Мартинс, Мерих Демирал (Муҳаммад Сулаймон 68), Саад Балобаид, Раян Ҳамид, Солиҳ Абу Алшамат, Наиф Масуд (Эдуард Сперсян 46)
Пахтакор: Владимир Назаров, Заид Таҳсин (Муртазо Пуралиганжи 46), Дилшод Саитов, Иброҳим Ибрагимов, Акмал Мозговой (Муҳаммадали Дилшодбеков 88), Достонбек Ҳамдамов (Фламарион 68), Башар Ресан, Абдурауф Бўриев, Айман Ҳусайн (Стивен Чинеду 69), Шерзод Насруллаев (Ҳожиакбар Алижонов 78), Муҳаммадрасул Абдумажидов
Огоҳлантиришлар: Иброҳим Ибрагимов (63), Солиҳ Абу Алшамат (64)

