Иқтисодиёт

«Пахта гули»дан çöян қозонгаçа: öзбек буюмлари Германия маркетплейсларида сотилмоқда

Германиянинг ОТТО ва Кауфланд маркетплейсларида Öзбекистонда иşлаб çиқарилган çинни ва керамика идиşлар, миллий пиçоқлар ҳамда çöян қозонлар савдога қöйилган. Маҳсулотлар тавсифида қöл меҳнати ва анъанавий öзбек нақşларига алоҳида урğу берилмоқда.

«Пахта гули»дан çöян қозонгача: öзбек буюмлари Германия маркетплейсларида сотилмоқда

«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, ОТТО платформасида «Пахта гули» чинни чой тўпламлари, Риштон лаганлари ва косалари, наманганлик усталарнинг миллий пичоқлари ҳамда чўян қозонлар харидорларга таклиф этилмоқда. Улар орасида етти буюмдан иборат чой сервиси ва керамик ликоплар ҳам бор.

Немис тилидаги маҳсулот тавсифларида Риштон керамикасига хос ҳаворанг туслар, нозик сирлама ва нақшлар, буюмларнинг қўлда бўялгани қайд этилган. Идишлар кундалик фойдаланиш, меҳмон кутиш, уйни безатиш ва совға қилиш учун тавсия этилмоқда.

Кауфланд онлайн-платформасида эса турли ҳажмдаги, жумладан, 8–22 литрли ўзбек чўян қозонлари ва ўчоқлари сотилмоқда. Сотувчилар уларнинг мустаҳкамлиги, иссиқликни узоқ сақлаши ва турли таомларни тайёрлашга қулайлигини таъкидлаган.

Агентлик маълумотига кўра, харидорлар қолдирган изоҳларда ҳам қозонларнинг амалий жиҳатлари ижобий баҳоланган.

Хабарда Ўзбекистон маҳсулотларини Европа бозорида илгари суришда миллий дизайн билан бирга сифат ва хавфсизлик ҳақидаги ишончли маълумотлар, етказиб бериш ҳамда товарни қайтариш шартлари муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.