Патрик Пруно соацозлик санъати ва Ўзбекистон ҳақида: “Соат ғоядан бошланади ва ўз эгасини топади”
Улйссе Нардин ва Гирард-Перрегаух бош директори Патрик Пруно илк бор Тошкентга келди. Ташриф давомида у Ўзбекистон люкс соатлар бозорининг салоҳияти, Премиер Гроуп билан ҳамкорлик ва Ташкент Ситй Маллъда брендларни ривожлантириш ҳақида гапирди.

Патрик Пруно соацозлик санъати ва Ўзбекистон ҳақида: “Соат ғоядан бошланади ва ўз эгасини топади”
Патрик Пруно учун бу Ўзбекистонга илк сафар, аммо у бу ерга келишни анча вақтдан бери режалаштириб юрган. Бунга сабабларидан бири Премиер Гроуп билан ҳамкорликда маҳаллий бозорда Улйссе Нардин ва Гирард-Перрегаухъни ривожлантириш эди.
Пруно Ўзбекистонни юқори соат санъати сегменти учун истиқболли бозор деб ҳисоблайди. У бу ерда кучли маданият ва ўзига хослик, ҳашамат оламига очиқлик, шунингдек, сифат, тарих ва маҳоратни қадрлаш борлигини алоҳида таъкидлайди — айнан шу омиллар юқори сифатли маҳсулотнинг қийматини шакллантиради.
“Бу мен учун жуда истиқболли бозор. Бу ерда кучли маданият, ўзига хослик ва шу билан бирга лухурй оламига очиқлик мавжуд. Маҳсулотни ҳақиқатан ҳам ҳашаматли қиладиган нарсани тушуниш ҳам бор. Гап сифат ва мерос ҳақида кетмоқда. Брендларимизнинг эса айтадиган гаплари кўп. Улйссе Нардин 180 йиллик, Гирард-Перрегаух эса 230 йилдан ортиқ тарихга эга”, — дейди Патрик Пруно.
Унинг айтишича, ушбу ташриф ўзбек соат ихлосмандлари ва коллексионерлари билан шахсан танишиш имконини берди.
Ҳозирда Улйссе Нардин ва Гирард-Перрегаух Ташкент Ситй Маллъдаги Премиер Ташкент дўконида намойиш этилган. Брендлар учун ҳар бир янги мавжудлик нуқтаси алоҳида аҳамиятга эга. Улар имкон қадар кенг дистрибуцияга интилмайди ва бозорлар ҳамда ҳамкорларни танлашда эҳтиёткор ёндашади.
“Дунё бўйлаб савдо нуқталаримиз ҳам, ҳамкорларимиз ҳам кўп эмас. Шунинг учун брендларимиз тақдим этилган ҳар бир жой биз учун ҳақиқатан ҳам муҳим. Бизнинг ёндашувимиз — камроқ қилиш, лекин буни аъло даражада бажаришдир”, — дейди Пруно.
Унинг сўзларига кўра, бундай тамойил нафақат чакана савдо тармоғини ривожлантиришга, балки соатларнинг ўзини яратишга ҳам тааллуқли. Битта янги моделни ишлаб чиқиш олти ёки етти йил давом этиши мумкин. Шу вақт ичида ғоя дастлабки фикрдан тайёр маҳсулотгача бўлган йўлни босиб ўтади.
Патрик Прунонинг таъкидлашича, у учун ишлаб чиқарувчи, ҳамкор ва бўлажак соат эгаси ўртасидаги алоқа айниқса муҳим:
“Менга ҳамма нарса Швейсария тоғларидаги одамнинг миясидаги ғоядан бошланиши ҳақида ўйлаш ёқади. Биз ғоядан соатни яратишгача бўлган бутун йўлни босиб ўтамиз, кейин эса уларни Тошкентда коллексионер танлаши мумкин. Одамларни умумий қадриятлар атрофида бирлаштирадиган ўзига хос глобал алоқа пайдо бўлади. Бу ижодкорлик, сифат ва маданиятдир”.
Патрик соацозлик саноатининг ўзига хос жиҳатларини тушунадиган компания билан ишлашни бозорда узоқ муддатли иштирокнинг асосий шартларидан бири деб билади. Брендларни Премиер Гроуп билан кўп йиллик ҳамкорлик боғлаб туради. Унинг таъкидлашича, нафақат ҳамкорнинг тижорат кўрсаткичлари, балки жамоанинг соат санъати ва лухурй сегментга муносабати ҳам муҳим.
“Охир-оқибат, ҳамма нарса одамлар атрофида қурилади. Биз соатларни яратишда ҳам, бизнесни ривожлантиришда ҳам одамлар ва уларнинг иштиёқи муҳим аҳамиятга эга. Премиер Гроуп кучли жамоага эга, биз бир-биримизни кўп йиллардан бери биламиз. Бизнинг қарашларимизни баҳам кўрадиганлар билан ишлаш биз учун муҳим”, — дейди Пруно.
У, шунингдек, Улйссе Нардин ва Гирард-Перрегаухънинг мустақил характерини алоҳида қайд этади. Унинг айтишича, брендлар ортида соацозлик санъатига чин дилдан қизиқадиган тадбиркорлар ва одамлар турибди. Уларнинг вазифаси эса кўп асрлик тарихга эга мануфактуралар меросини ривожлантиришдан иборат.
“Премиер Гроуп лухурй ва соат санъатини тушунади. Улар шижоатли, бу соҳада узоқ вақтдан бери фаолият юритиб келади ва унда узоқ вақт қолиш ниятида. Бу биз учун ўта муҳим. Бу бозорда бундан яхшироқ ҳамкорни орзу қила олмасдим”, — дея таъкидлайди Патрик Пруно.
Улйссе Нардин ва Гирард-Перрегаух параллел равишда ривожланаётган бўлса-да, ҳар бир бренд ўз шахсияти, тарихи, дизайни ва соат яратиш ёндашувини сақлаб қолади. Уларни Ҳауте Ҳорлогериеъга мансублик, юксак соацозлик санъати, мураккаб ва нозик механизмлар ҳамда кўп йиллик мерос бирлаштиради.
Улйссе Нардинъни Патрик Пруно аввало технологик тажрибалар, инновациялар ва механик соатлар ҳақидаги анъанавий тасаввурларни қайта кўриб чиқишга интилиш билан ажралиб турадиган бренд сифатида таърифлайди.
Бундай ёндашувнинг ёрқин намуналаридан бири Фреак коллексияси бўлди. 2001-йилда пайдо бўлганидан сўнг, у одатий стрелкалар, соат юзи ва буриш бощасидан воз кечди ва вақт ўтиши билан Улйссе Нардинънинг асосий лойиҳаларидан бирига айланди.
“Оддий қилиб айтганда, Улйссе Нардин — бу катта тарихга ва одатий қоидаларни бузишга интилишга эга бўлган жуда инновацион Ҳауте Ҳорлогерие бренди. Фреак ва мураккаб астрономик соатлар мануфактура хусусиятини яхши ифодалайди”, — дейди Патрик Пруно.
Бу фалсафа Супер Фреакъда янада ривож топди. 18 каратли оқ олтиндан ясалган корпусдаги модел Фреак ғоясини сақлаб қолади, бироқ уни янги техник босқичга олиб чиқади. Бу ерда ҳам анъанавий сиферблат ва стрелкалар йўқ, механизм эса вақт индикациясининг бир қисмига айланади. Супер Фреак иккита муаллақ турбиён билан жиҳозланган бўлиб, уни яратиш учун юздан ортиқ махсус асбоб ишлаб чиқилган. Ҳар бир нусха битта уста томонидан йиғилади ва серия 50 соат билан чекланган.
Техник мураккаблигига қарамай, модел визуал жиҳатдан вазминлигича қолади. Оқ олтиндан ясалган корпус, очиқ архитектура ва Наноситал материалидан тайёрланган инновацион мовий шаффоф соат диски классик қимматбаҳо материални деярли футуристик механика билан уйғунлаштиради. Бу уйғунликда Улйссе Нардин характери айниқса яққол намоён бўлади, унинг учун анъанавий соацозлик тажрибага асос бўлади.
Гирард-Перрегаухъни Патрик Пруно бошқача тасвирлайди. Агар Улйссе Нардин тажриба ва технологик жасорат билан боғлиқ бўлса, Гирард-Перрегаух, унинг сўзларига кўра, соат санъатида қуиет лухурй ғоясини ифодалайди. Бу ерда механика сифати, дизайн ва деталлар биринчи ўринга чиқади, уларни юқори соацозлик санъати билан аллақачон таниш бўлган киши дарҳол илғайди.
“Гирард-Перрегаух — соатлар оламидаги қуиет лухурй. Бу жиддий соат мазмунига эга бўлган, шу билан бирга вазмин бўлган соатлардир. Биз намойишкорлик ҳақида гапирмаяпмиз. Бу бренд ўз олдида нима турганини тушунадиган, унинг қийматини биладиган ва ўз танловига ишонадиган одамлар учун мўлжалланган”, — деб тушунтиради Пруно.
Айнан шу фарқ икки мануфактурага замонавий соат ҳашамати ҳақидаги турли тасаввурларга мурожаат қилиш имконини беради. Улйссе Нардин технологик жасорат ва инновацияларга, Гирард-Перрегаух эса моҳир шинавандалар учун нозик механизмлар ва пухта ўйланган дизайнга эътибор қаратади.
Патрик Прунонинг Ўзбекистонга илк ташрифи брендларнинг маҳаллий бозор билан мулоқотининг бир қисми бўлди. Уларнинг кейинги ривожланиши бу ерда савдо нуқталари сонига эмас, балки мавжудлик сифатига, ишончли ҳамкор танлашга ва аудиториянинг соат ортидаги тарих ҳамда маҳоратга қизиқишига боғлиқ.

