Ўзбекистонда поезд ва метро машинистларига гувоҳнома беришнинг ягона тартиби жорий этилади
Ўзбекистонда илк бор темир йўл транспорти ва метро машинистларига гувоҳномалар беришнинг ягона тартиби жорий этилади. Янги қоидалар 2027 йил 1 январдан кучга киради. Ушбу санадан бошлаб локомотивлар, моторвагонли ҳаракат таркиби ва метро поездларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш мумкин бўлади. Тест синовлари ҳам электрон форматга ўтказилади. Тизим имтиҳон натижаларини автоматик равишда аниқлайди. Янги […]

Ўзбекистонда илк бор темир йўл транспорти ва метро машинистларига гувоҳномалар беришнинг ягона тартиби ўрнатилади. Янги қоидалар 2027 йил 1 январдан кучга киради.
Ушбу санадан бошлаб локомотивлар, моторвагонли ҳаракат таркиби ва метро поездларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали расмийлаштириш мумкин бўлади.
Тест синовлари ҳам электрон форматга ўтказилади. Тизим имтиҳон натижаларини автоматик равишда аниқлайди.
Янги машинист гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади. Фаолият кўрсатаётган машинистлар 2029 йил 1 январгача янги намунадаги ҳужжатларни олишлари шарт.
Агар гувоҳнома йўқотилса ёки шикастланса, машинистлар тестни қайта топширмасдан дубликат олишлари мумкин бўлади. Бу, шунингдек, ҳужжатдаги айрим маълумотлар ўзгарганда ҳам имконли бўлади.
Янги тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 сентябрдаги 502-сонли қарори билан тасдиқланган.

