Маҳаллий

Ўзбекистонда олийгоҳ битирувчиларнинг 83 фоизи иш билан банд — тадқиқот

Ўзбекистонда олийгоҳ битирувчиларининг 83 фоизи иш билан банд — тадқиқот

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини тамомлаган битирувчиларнинг 83 фоизи иш билан банд. Бу ҳақда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ишлаб чиққан “Битирувчилар сифати индекси” (БСИ) платформасида маълумот берилди.

Таҳлил доирасида 170 та олий таълим ташкилотининг 249 минг 432 нафар битирувчисининг меҳнат бозоридаги натижалари ўрганилган. Мазкур битирувчиларнинг 206 минг 951 нафари (83 фоизи) иш билан банд экани кўрсатилган.

Битирувчиларнинг 19 минг 314 нафари (7,7 фоиз) таълимни давом эттирмоқда, яна 48 минг 125 нафари (19,3 фоиз) бола парваришлаш таътилига чиққан.

“Таълимни давом эттираётган, ҳарбий хизматни ўтаётганлар, бола парваришлаш таътилида бўлганлар, вафот этганлар ва хорижий фуқаро бўлган битирувчилар ҳисобга киритилмаган”, дейилади БСИ сайтида.

Ўз навбатида битирувчиларнинг 41 минг 6 нафари ишсизлиги, 1 минг 316 нафари (0,5 фоиз) хорижликлар экани, 159 нафари (0,1 фоиз) вафот этгани кўрсатилган.

Аввалроқ битирувчиларнинг ўртача ойлиги 4,9 миллион сўмлиги айтилганди. Бунда ҳудудлар кесимидаги энг юқори қийматдаги ўртача иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилган — 6,6 миллион сўм. Аниқланишича, республика бўйича битирувчиларнинг ишга жойлашиши учун кетган ўртача муддат 3 ой 5 кунни ташкил этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.