Ўзбекистонда географик кўрсаткичлар учун махсус белгилар жорий этилади
Ўзбекистонда географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номларини тамғалаш учун махсус белгилар тасдиқланди.

Ўзбекистонда географик кўрсаткичлар учун махсус белгилар пайдо бўлади
Ўзбекистонда географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номлари рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида хабар берувчи махсус белгилар тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори 5 сентябрда қабул қилинди ва 7 сентябрдан кучга кирди.
Янги белгилардан рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номларидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома эгалари фойдаланишлари мумкин бўлади. Уларни бевосита товарнинг ўзига ёки унинг қадоғига жойлаштиришга рухсат этилади. Бундай белги тегишли белгининг Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқлайди.
Географик кўрсаткичлар учун Ўзбекистон харитаси силуэти бўлган яшил доира шаклидаги белги тасдиқланди. Унинг дизайнида GI белгиси бўлган қизил географик маркер, шунингдек, ўзбек ва инглиз тилларидаги ёзувлар назарда тутилган.
Товар келиб чиққан жой номлари учун мовий рангда бажарилган ва AO белгисини ўз ичига олган худди шундай маркировка назарда тутилган.
Тасдиқланган белгилар фақат Ўзбекистон ҳудуди билан боғлиқ бўлган географик кўрсаткичлар ва келиб чиқиш жойлари номлари учун мўлжалланган.
Маркировкадан ҳам рангли, ҳам оқ-қора вариантда фойдаланиш мумкин.
Зарурат бўлганда, унинг ҳажмини ўзгартиришга йўл қўйилади, бироқ бунда белгининг дастлабки пропорциялари ва тасдиқланган ташқи кўриниши сақланиб қолиши керак.

