Спорт

Ўзбекистон ёшлари иккинчи ғалабаси билан Осиё ўйинлари чоракфиналига чиқди

Ўзбекистон У23 терма жамоаси Японияда ўтаётган Осиё ўйинлари гуруҳ босқичининг 2-турида Кувайтни енгиб, кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилди.

Ўзбекистон ёшлари иккинчи ғалаба билан Осиё ўйинлари чоракфиналига йўл олди

Япониянинг Нагоя шаҳрида ХХ ёзги Осиё ўйинлари футбол мусобақаси давом этмоқда.

Ўзбекистон У23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги иккинчи учрашувини Кувайтга қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ҳар икки гол ҳам биринчи таймда Сардор Баҳромов томонидан киритилди. Иккинчи тайм бошида Рўзибой Файзуллаев майдондан четлатилди, аммо ўзбекистонликлар ишончли ҳимояланиб, керакли ҳисобни сақлаб қолди.

Ушбу ғалабадан сўнг бош мураббий Равшан Ҳайдаров шогирдларининг очколари 6 тага етди ва жамоа муддатидан олдин чоракфинал йўлланмасини қўлга киритди. Биринчи турда ўзбекистонликлар Филиппинни 5:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Гуруҳдаги яна бир баҳсда Вьетнам ҳам худди шу ҳисобда Филиппинни енгиб, 4 очко жамғарди. Ўзбекистон ёшлари гуруҳ ғолибини аниқлаб берадиган якуний ўйинни 22-сентабр куни Вьетнамга қарши ўтказади.

Осиё ўйинлари футбол турнирида 15 та жамоа тўртта гуруҳга бўлинган. Гуруҳда 1- ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига чиқади. Регламентга кўра, жамоалар 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат таркиб, шунингдек, 23 ёшдан катта 3 нафар футболчи билан иштирок этиши мумкин. Ўзбекистон терма жамоаси турнирда 21 ёшгача бўлган таркиб билан қатнашмоқда. Бу Лос-Анжелес - 2028 олимпиадаси саралашида иштирок этадиган жамоанинг етарлича тажриба тўплаши мақсадида амалга оширилган.

Осиё ўйинлари футбол турнири 1990-йилдан бери ўтказиб келинади. Турнирда Эрон ва Жанубий Корея 3 мартадан ғолиб чиққан. Шунингдек, Ўзбекистон (1994-йилда), Қатар ва Япония ҳам олтин медалларга сазовор бўлган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.