Ўзбекистон U23 Осиё ўйинлари олдидан Хитойга имкониятни бой берди
Ўзбекистон U23 терма жамоаси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари бошланишидан олдин ўтказилган ўртоқлик учрашувида Хитойга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўзбекистон U23 Осиё ўйинлари олдидан Хитойга мағлуб бўлди
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик доирасида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Хитой жамоасидан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Хитой терма жамоаси таркибида голлар учрашувнинг 28 ва 83-дақиқаларида киритилди.
Ўзбекистон U23 жамоасига Равшан Ҳайдаров бошчилик қилмоқда. Турнирда ўзбекистонлик футболчилар «C» гуруҳида Филиппин, Қувайт ва Вьетнам терма жамоалари билан бирга ўйнайди.
Гуруҳ босқичидаги илк ўйинни Ўзбекистон 15 сентябрь куни Филиппинга қарши ўтказади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 15:30 да Нагоядаги CS Asset Minato Soccer Stadium стадионида бошланади.
18 сентябрь куни соат 19:00 да Ўзбекистон жамоаси Қувайт билан тўқнаш келади. Ушбу учрашув ҳам CS Asset Minato Soccer Stadium стадионида бўлиб ўтади.
Гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинни Ўзбекистон терма жамоаси 22 сентябрь куни Вьетнамга қарши ўтказади. Бошланиш вақти — Нагоядаги Paloma Mizuho Rugby Stadium стадионида соат 14:00 да.
«C» гуруҳидаги бошқа ўйинларда 15 сентябрь куни Вьетнам Қувайт билан ўйнайди, 18 сентябрда Филиппин Вьетнам билан тўқнаш келади, 22 сентябрда эса Филиппин Қувайт билан куч синашади. 15 ва 18 сентябрдаги барча ўйинлар CS Asset Minato Soccer Stadium стадионида бўлиб ўтади, 22 сентябрдаги Филиппин — Қувайт учрашуви ҳам худди шу аренада ўтказилади.

