Спорт

Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой билан дуранг ўйнади

**Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой билан дуранг ўйнади**

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2026-йилги Осиё ўйинлари гуруҳ босқичининг иккинчи турида Хитойга қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Ўзбекистон сафидаги голга 41-дақиқада Холида Дадабоева муаллифлик қилди. 70-дақиқада эса Жан Линянг хитойликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Шу тариқа Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Аичи ва Нагоя шаҳарлари мезбонлик қилаётган ХХ Осиё ўйинларининг иккинчи турида ҳам дурангга имзо чекди. Котрина Кулбите жамоаси “Г” гуруҳининг илк турида Филиппинга қарши ўйнаб, учрашувни 1:1 ҳисобида якунлаган эди. Жамоа 21-сентябр куни Гонгконг билан баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Хитой аёллар терма жамоаси 2023-йил Ханчжоу мезбонлик қилган Осиё ўйинларида 3-ўринни эгаллаган ва бронза медали учун кечган баҳсда Ўзбекистонни 7:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Гуруҳ босқичида эса хитойликлар Мидори Ҳонда бошқарувидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси дарвозасига жавобсиз 6 та гол урган.

2026-йилги Осиё ўйинларида 12 та аёллар терма жамоаси иштирок этмоқда. Улар учта гуруҳга бўлинган ҳолда беллашади. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда энг яхши натижа қайд этган икки нафар учинчи ўрин соҳиби чорак финалга йўл олади.

**Осиё ўйинлари-2026, 2-тур**

**Хитой 1:1 Ўзбекистон**

**Голлар:** 0:1 — Дадабоева (41), 1:1 — Линянг (70)

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.