Ўзбекистон фуқаролари бошқа давлатдаги машинасини вақтинча олиб келиши мумкин бўлади
Ўзбекистон фуқаролари хорижий давлатда рўйхатдан ўтказилган транспорт воситаларини нотижорат мақсадларда Ўзбекистонга вақтинча олиб кириши мумкин бўлади. Бунинг учун божхона тўловлари ундирилади.

Ўзбекистон фуқаролари эндиликда чет элда рўйхатдан ўтган автомобилларини нотижорат мақсадларда мамлакатга вақтинча олиб кириш имкониятига эга бўладилар. Бу жараён учун божхона тўловлари ундирилади.
Президентнинг 27-августдаги фармонига кўра, 2027-йил декабр ойига қадар ушбу тартибни белгиловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Шунингдек, 2027-йил июн ойига қадар жисмоний шахслар учун божхона органлари томонидан қўлланилган жарималар ҳақидаги қарорлар билан танишиш, имтиёзли тўлов муддатлари ҳақида маълумот олиш ва тўловларни амалга ошириш жараёнлари “Сустомс фине” мобил иловаси орқали рақамлаштирилади.

