Ўқитувчилар учун бир ойлик мажбурий малака ошириш тартиби бекор қилинади
Энди педагогларнинг малака ошириш учун пойтахт ёки вилоят марказига бориб, бир ойлик мажбурий курсларда ўқиши шарт бўлмайди.

Ўқитувчилар учун бир ойлик мажбурий малака ошириш тартиби бекор қилинади. Унинг ўрнига, ўқитувчиларга тоифа синовидаги натижасига қараб, ўзи хоҳлаган жойда 18 соатдан 72 соатгача мустақил малака ошириш учун касбий ривожланиш ваучери берилади. Бунинг учун маблағни давлат ажратади.
“Бу мажлисга жуда қийналиб тайёргарлик қилдик. Худди сизлар билан бирга юргандек бўлишга ҳаракат қилдим. Булар - сизларнинг оғир масалаларингиз. Албатта, қийин бўлади. Лекин мана шу манфаатни жойига қўйсак, ўзгариш бўлади”, - деди Президент.

