Маҳаллий

Зўравон тарбиячи ва педагоглар бир йилга таълимдан четлатилади

Янги қонунга биноан, таълим ташкилотларидаги тарбиячи ёки педагог болага жисмоний ёки руҳий зўравонлик қилса ва унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилса, маъмурий жаримага тортилади ва бир йил муддатга педагогик фаолиятдан четлатилади.

Зўравон тарбиячи ва педагоглар бир йилга таълимдан четлаштирилади

Ўзбекистонда болаларга нисбатан таълим ташкилотларида содир этилган зўравонлик ҳолатлари учун жавобгарлик жорий этилди. Тегишли қонун 11-сентабр куни президент томонидан имзоланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш мажбурияти юклатилган шахс томонидан:

🔹 тарбия ва таълим бериш жараёнида вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этиш, шунингдек уни камситиш ёки хўрлаш каби ҳаракатларда намоён бўладиган таҳқирлаш, агар жиноят аломатлари ҳамда белгиланган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса, –

1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Шунингдек, педагогик фаолиятни амалга ошириш жараёнида вояга етмаганларга нисбатан жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонликка оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларнинг 1 йил муддат давомида қуйидаги таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмаслиги белгиланди:

Мазкур қонунга биноан, давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага алимент тўлаши шарт бўлган отани ёки онани алимент тўлашдан озод қилишга йўл қўйилмаслиги кўзда тутилди.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола фойдасига ота-онадан ёки уларнинг биридан ундирилиши белгиланган алимент миқдорини камайтириш бўйича ишларда

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.