Ўзлаштириш, мослаштириш ва такомиллаштириш. ИСТ Веек Узбекистан экспертлари СИ тараққиётидан ортда қолмаслик учун нима тавсия қилади?
ИСТ Веек Узбекистан экспертларига кўра, Ўзбекистон СИда муваффақиятга эришиш учун технологияни ҳозирдан қўллашни бошлаши, уни маҳаллий шароитга мунтазам мослаштириб бориши ва илғор тадқиқотларга сармоя киритиши лозим. СИга сармоя киритишда устуворликни инфратузилмага эмас, одамларга бериш муҳим.

Ўзлаштириш, мослаштириш ва такомиллаштириш. ИСТ Веек Узбекистан экспертлари СИ тараққиётидан ортда қолмаслик учун нималарни тавсия қилади?
ИСТ Веек Узбекистан доирасида ўтказилган Дигитал Эдусатион форумида халқаро ташкилотлар ҳамда технология компаниялари вакиллари сунъий интеллектнинг таълим ва меҳнат бозорига таъсири ҳақида фикр билдирди.
СИ соҳаси тез суръатларда кенгаяётган бир пайтда, унинг мамлакатлар ва иқтисодиётлар учун қандай хавф ва имкониятлар туғдириши муҳокаманинг марказида бўлди.
Жаҳон банкининг катта мутахассиси Сесилия Паради-Гилфорднинг айтишича, СИ бўйича тараққиётдан ортда қолмаслик учун давлатлар технологияни ҳозирданоқ қўллай бошлаши, уни маҳаллий эҳтиёж ва шароитга мунтазам мослаштириб бориши ҳамда илғор илмий тадқиқотларга танлаб сармоя киритиши керак.
Соурсера вакили Лариса Уиткрофт эса СИни ўзлаштириш ва унга сармоя йўналтиришда устуворликни инфратузилмага эмас, одамларга бериш муҳимлигини таъкидлади.
АВС (Амазон Веб Сервисес) минтақавий менежери Инна Ожогина сунъий интеллектдан тўғри фойдаланиш ва унинг таҳдиддан кўра кўпроқ имконият яратиши учун зарур бўлган тўртта шартни санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, СИ хавфсиз, ишончли, ҳаммабоп бўлиши ва одамлар ундан фойдаланиш бўйича етарли билимга эга бўлиши керак.
Жаҳон банкининг рақамли ривожланиш бўйича катта мутахассиси Сесилия Паради-Гилфорднинг таъкидлашича, бугун асосий савол сунъий интеллект иш ўринларини йўқ қиладими ёки яратадими, дегани эмас. Асосий масала — қайси вазифалар ўзгаради, ким фойда кўради ва ким ортда қолиш хавфи остида қолади.
Унинг фикрича, ҳар қандай иш бир қатор вазифалардан иборат. Шу боис, муайян иш ўрни СИ таъсирига учраши унинг бутунлай йўқолишини англатмайди, балки унга хос айрим вазифаларни СИ ўз зиммасига олиши мумкин.
“Иш бу — вазифалар йиғиндиси. СИ уларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, бошқаларида самаралироқ ишлашда одамларга ёрдам бериши ва янги вазифалар яратиши мумкин. Иш ўрни СИ таъсирига учрашининг ўзи унинг йўқолишини англатмайди”, — дейди Паради-Гилфорд.
) ҳисоботига кўра, Ўзбекистонга ўхшаш иқтисодиётларда иш ўринларининг тахминан 4,5 фоизи автоматлаштириш хавфи остида. Шу билан бирга, СИ туфайли унумдорлиги ошиши мумкин бўлган иш ўринлари бундан қарийб тўрт баравар кўп.
“Бундан келиб чиқадики, Ўзбекистон учун хавф иш ўринларининг йўқотилиши эмас, балки имкониятнинг бой берилиши: бошқалар — рақобатчилар бу маррага тезроқ етиб боради, воситалар эса одамлар улардан фойдаланишни ўрганиб улгурмасидан ривожланади”, — дея тушунтиради Жаҳон банки вакили.
Ҳисобот мамлакатларга уч босқичли йўлни таклиф қилади: ўзлаштириш (адопт), мослаштириш (адапт) ва такомиллаштириш (адвансе).
Яъни технологияни ҳозирдан қўллашни бошлаш, уни маҳаллий эҳтиёж ва шароитга мунтазам мослаштириб бориш ҳамда илғор илмий тадқиқотларга танлаб сармоя киритиш.
“Сиёсат нуқтаи назаридан, қайси йўлдан боришни ҳал қилишда энг муҳим масала — иқтисодиёт ва жамиятга келадиган фойдани қандай қилиб максимал даражада оширишдир”, — дейди у.
Жаҳон банки вакили Ўзбекистоннинг тўртта кучли томонини санади: интернетдан фойдаланиш даражаси юқори, СТЕМ битирувчилари бўйича ютуқлар бор, кўникмаларга катта сармоя киритилмоқда ва СИ бўйича илмий нашрлар сони сўнгги пайтда кескин ошган. Бироқ ўзлаштириш тезлигининг ўзи ҳали натижа дегани эмас. Вазифанинг тезроқ бажарилиши компанияда унумдорлик ошаётганини ёки иқтисодиёт ўзгараётганини англатмайди. Бунинг учун СИ кенг ва самарали қўлланиши керак.
Паради-Гилфорд энг жиддий муаммони ишга энди кираётган ёшларда кўради.
“АҚШ маълумотларига таянадиган бўлсак, меҳнат бозорига кириб келаётган ёшлар учун иш ўринларининг кенг миқёсда йўқ қилиниши ёки оммавий ишдан бўшатиш ҳолатлари кузатилмади, бироқ СИ таъсирига кўпроқ учрайдиган касбларга кириб келаётган ёш ищилар учун ишга қабул қилиш даражаси пасайиши туфайли маълум бир кечикишлар юзага келди. Бу эса шундай саволни туғдиради: бошланғич даражадаги, одатийроқ иш ўринлари ўзгариб бораётган ва бу биринчи иш ўринлари ҳақиқатан ҳам муҳим бўлган бир пайтда, одамлар қандай қилиб тажриба орттиради?” — деди у.
Бошқача айтганда, СИ бугун ёш, тажрибасиз мутахассис бажарадиган оддий ишларни ўз зиммасига олмоқда. Айнан шу ишлар тажриба мактаби эди. Жаҳон банки бунинг ечимини стажировка ва шогирдлик тизимини қайта қуришда кўради.
“Ёшлар учун ўз соҳасини ўрганишда давом этиш, СИдан самарали фойдалана олиш, шунингдек, унинг қачон хато қилишини англаш жуда муҳим. Бинобарин, бу асосий инсоний кўникмаларни талаб қилади: танқидий фикрлаш, мулоқот ва узлуксиз ўрганиш қобилияти. Шу боис, менимча, бу мазкур кўникмаларни ривожлантиришда давом этадиган ва келажакдаги истеъдодларимиз учун замин яратадиган бошланғич даражадаги муҳим иш ўринлари, амалиётлар ва шогирдлик дастурларини қайта кўриб чиқиш заруратини ҳам яққол кўрсатади”, — деди Паради-Гилфорд.
Шу нуқтаи назардан, Жаҳон банки вакилининг таъкидлашича, СИ саводхонлиги ҳамма учун зарур. Шогирдлик ва амалиёт дастурлари эса амалиёт орқали ўрганишни чинакамига рағбатлантириши лозим. Бунинг учун хусусий сектор истеъдодларни шунчаки ишга ёллаши эмас, балки ушбу истеъдодлар захирасини яратишда ҳамкорлик қилиши керак.
“СИ одамларни кераксиз қилиб қўйишидан хавотирланмайман, биз мослашишга улгурмаслигимиздан хавотирдаман”, — дея хулоса қилади у.
Лариса Уиткрофтнинг фикрича, СИ бир вақтнинг ўзида ҳам таҳдид, ҳам имкониятдир. Муҳими, унинг таҳдид ёки имкониятга айланишини технологиянинг ўзи эмас, инсонлар белгилайди.
СИнинг, хусусан, меҳнат бозорига таҳдиди ҳақида гапирар экан, Уиткрофт айрим рақамларни келтирди. Унинг айтишича, 2022-йилдан бери бошланғич даражадаги (жуниор) мутахассисларга талаб 28 фоизга камайган. Сабаби — илгари ёш ходимларга топшириладиган оддий ва такрорланувчи вазифаларни энди тез ва арзон СИ бажармоқда. Бундан ташқари, бугунги кунда касбий кўникмалар атиги 18−24 ой ичида эскирмоқда. Демак, ёшлар эгаллаган билим ва кўникмалар тезда қадрсизланмоқда, касбий фаолиятнинг илк тажриба мактаби бўлиши керак бўлган бошланғич босқичда эса улар СИ билан рақобатлашиш хавфига дуч келмоқда.
Шу билан бирга, Уиткрофтнинг таъкидлашича, СИ улкан қиймат яратмоқда.
) ҳисоб-китобларига кўра, СИ яратган қиймат 2031-йилгача 22,5 трлн долларга етади. Шу ўринда у эътиборни ушбу қийматнинг тақсимотига қаратади.
“Бошқа рақамларга эътибор қаратинг: ушбу қийматнинг 74 фоизи ташкилотларнинг атиги 20 фоизи ҳиссасига тўғри келади. Демак, бу ерда асосий масала ва таҳдид СИнинг кириб келаётганида эмас, балки унинг нотекис кириб келаётганида. Бутун бошли мамлакатлар орқада қолиб кетиши эҳтимоли бор. Демак, ўша 20 фоизлик гуруҳга кириш учун нима қилиш керак — масала шунда”, — дейди у.
Уиткрофтнинг қайд этишича, бунинг жавоби технологияда эмас, балки одамларда. Бостон Сонсултинг Гроуп (БСГ) ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, СИдан фойданинг 70 фоизи одамлар ва жараёнлар ҳисобига келади. Фақат 20 фоизи технологиядан, 10 фоизи эса алгоритмлардан олинади. Аммо компанияларнинг СИга тайёргарлик даражасига қаралса, технология ва инфратузилманинг тайёрлик даражаси 43 фоизни ташкил этади, ходимлар учун эса бу кўрсаткич 20 фоиз.
“Демак, биз инфратузилмага икки баробар кўп сармоя киритиб, одамларни бироз эътибордан четда қолдиряпмиз. Аслида эса СИ амалда самара бериши учун одамлар бу инфратузилмадан фойдаланишлари керак”, — дейди у.
Шу ўринда у иккита жиҳатга — мамлакатда СИнинг кенг татбиқ этилишига таълим тизими ва бизнеснинг қай даражада тайёрлигига эътибор қаратади. Таълим тизими ҳақида гап кетганда, Уиткрофт фақат битирувчиларни ишга жойлаштириш ҳақида бош қотириш тор фикрлаш деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, битирувчилар нафақат ишга ёлланиши, балки ўзи нимадир яратишга лаёқатли бўлиши ҳам керак.
Шундан келиб чиқиб хулоса қилар экан, у учта тавсия билан бўлишади. Биринчидан, мактаб ва университетлар ўқувчи ҳамда талабаларга фақат воситани эмас, балки бутун бошли сиклни ўргатиши лозим. Бу ерда “сикл” деганда талабага СИ воситасидан шунчаки фойдаланишни эмас, уни синаб кўриш, баҳолаш, хатоларни тузатиш ва натижага эришишни ўргатиш назарда тутилади.
Иккинчидан, иш берувчилар СИдан келадиган фойданинг 70 фоизи одамлар ва жараёнларга боғлиқ эканини унутмаслиги, шуни ҳисобга олиб ходимларни ўқитишга сармоя киритиши керак.
Учинчидан, ҳукумат ва асосчилар СИнинг амалий қатламига, яъни тайёр моделлар асосида аниқ муаммоларни ҳал қилишга мўлжалланган маҳсулотларга сармоя киритиши мақсадга мувофиқ. Чунки бу бозор ҳали тўлиқ эгалланмаган.

