“Ўзгидромет” 5-ноябрда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Пайшанба куни айрим жойларда ёмғир ёғиши прогноз қилинган. Кундузи ҳарорат 15-25 даража, кечаси 3-14 даража атрофида бўлади.

“Ўзгидромет” 5-ноябр куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди
Ўзбекистонда 5-ноябр, пайшанба куни айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлади. “Ўзгидромет” прогнозига кўра, кундузи ҳаво 15-25 даража, кечаси эса 3-14 даража атрофида бўлади.
Тошкент шаҳрида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12 даража илиқ, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, бироқ Қорақалпоғистон Республикасида кечга томон айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, Қорақалпоғистоннинг шимолида 1-3 даража совуқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг биринчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда кучли бўлиши, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
5-ноябрда республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида фақат кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши давом этади. 6-ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. 4—5-ноябр кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи мавжуд.

