Ўзбекистонликларнинг қарийб ярмида жамғарма йўқ – МБ
Бу, Марказий банкнинг қайд этишича, аҳолининг кутилмаган харажатларни қоплаш ёки даромадлардаги эҳтимолий ўзгаришларга мослашиш имкониятини

Ўзбекистонликларнинг қарийб ярмида жамғарма йўқ – МБ
Марказий банкнинг 2026-йил ИИ чораги бўйича истеъмол кайфияти сўровига кўра, респондентларнинг 46,4 фоизи келгуси давр учун жамғармаси мавжуд эмаслигини билдирган. Бу кўрсаткич аввалги чоракка нисбатан деярли ўзгармаган.
Марказий банк таъкидлашича, аҳолининг қарийб ярмида молиявий захира йўқлиги уларнинг кутилмаган харажатларни қоплаш ёки даромадлардаги эҳтимолий ўзгаришларга мослашиш имкониятини чеклайди. Шу билан бирга, жамғармаси 1 ойгача, 1–3 ой, 3–6 ой ва 6 ойдан ортиқ муддатга етишини айтганлар улушида ҳам сезиларли ўзгариш кузатилмаган.
Шунга қарамай, аҳолининг келгуси даврда пул жамғариш бўйича кутилмалари ижобийлигича қолмоқда. Сўров иштирокчиларининг 64,3 фоизи келгусида жамғармалари кўпайишини кутмоқда. Бу кўрсаткич И чоракка нисбатан 1,5 фоиз бандга кам.
Жамғармаси ўзгармаслигини кутганлар улуши 23,3 фоизни ташкил этган ва аввалги чоракка нисбатан 1 фоиз бандга ошган. Жамғармаси камайишини кутганлар эса 12,4 фоизни ташкил этди. И чоракда бу кўрсаткич 11,9 фоиз бўлган.
2026-йил ИИ чорагида жамғариш субиндекси 69,2 бандни ташкил этди. Бу И чоракка нисбатан 1,4 бандга кам, бироқ 2025 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 1 бандга юқори.

