Ўзбекистонликлар кредитни асосан уй-жой таъмири ва таълимга олмоқда
Марказий банк сўровида аҳолининг аксарияти даромад, харажат, жамғариш ва кредитга бўлган эҳтиёж бўйича ижобий кутилмаларни

Ўзбекистонликлар кредитни кўпроқ уй-жой таъмири ва таълим учун олмоқда
Марказий банкнинг 2026-йил ИИ чорак учун истеъмол кайфияти шарҳига кўра, аҳолининг истеъмол кайфияти ижобийлигича қолган. Июл ойида ўтказилган сўровда қарийб 4 100 нафар респондент қатнашган.
Даромадлар субиндекси 71,3 баллни ташкил этган. Сўров иштирокчиларининг 66 фоизи келгусида даромадлари ошишини, 25 фоизи эса ўзгармаслигини кутган. Даромади камайишини кутганлар улуши 9 фоиз бўлган. Харажатлар субиндекси 77,2 баллга етган. Респондентларнинг 76 фоизи келгусида харажатлари ошишини кутган. Асосий харажат йўналишлари сифатида уй-жой таъмири, таълим ва даволаниш сақланиб қолган.
Кредитга талаб юқори
ИИ чоракда кредит субиндекси 65,3 баллни қайд этган. Бу И чоракка нисбатан 0,2 балл паст бўлса-да, аҳолининг кредитга эҳтиёжи юқори даражада қолган.
Айниқса, ойлик даромади 3–10 млн сўм бўлган аҳоли орасида келгусида кредитга эҳтиёж ошишини кутганлар улуши 57–59 фоизни ташкил этган.
Аҳоли кредит маблағларини асосан уй-жой таъмири, таълим ва бошқа эҳтиёжлар учун ишлатишни режалаштирмоқда. Тўй, автомобил ва даволаниш харажатлари ҳам кредитдан фойдаланишнинг муҳим йўналишлари бўлиб қолган.
Даромадларни жамғариш
Жамғариш субиндекси 69,2 балл бўлган. И чоракка нисбатан 1,4 балл пасайганига қарамай, кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридаги даражадан қарийб 1 балл юқори бўлган.
Сўров иштирокчиларининг 64,3 фоизи келгусида жамғармалари кўпайишини кутган. 23,3 фоизи жамғармалари ўзгармаслигини, 12,4 фоизи эса камайишини билдирган.
2026 йил биринчи ярим йилида аҳоли депозитлари қолдиғи йиллик 38 фоизга ошган. Миллий валютадаги муддатли омонатлар қолдиғи ўсиши 25,6 фоизни ташкил этган. Шунингдек, респондентларнинг 66,6 фоизи келгуси даврда мамлакат иқтисодий аҳволи яхшиланишини кутган.

