Ўзбекистонлик талабалар Гоогле Гемини АИ Плусъдан бир йил бепул фойдаланиши мумкин
Ўзбекистонлик талабалар Гоогле Гемини АИ Плусънинг $60 лик бир йиллик обунасидан бепул фойдаланиши мумкин. Бунинг учун Aileaders.uz платформаси орқали талаба эканини тасдиқлаш керак. Обуна Гемини, Гоогле Флов ва бошқа СИ воситалари, шунингдек, 400 ГБ булутли хотирадан фойдаланиш имконини беради.

Ўзбекистонлик талабалар Гоогле Гемини АИ Плусъдан бир йил давомида бепул фойдаланиш имконига эга бўлди, деб хабар бермоқда.
Қиймати 60 долларга тенг бўлган ушбу обуна вазирлик ва Гоогле ҳамкорлигида йўлга қўйилди. Бунинг учун талабалар Aileaders.uz платформаси орқали талаба эканини тасдиқлаши керак.
Вазирлик маълум қилишича, Гооглеънинг халқаро верификация бўйича ҳамкор платформаси ШеерИД Ўзбекистонни расман қўллаб-қувватланадиган давлатлар рўйхатига киритган. Бу ўзбекистонлик талабаларга Гоогле верификациясидан ўтиб, обунадан бепул фойдаланиш имконини беради.
Гоогле АИ Плус обунаси бир қатор сунъий интеллект воситалари ва қўшимча хизматлардан фойдаланиш имконини беради. Жумладан, Гемини иловасида фойдаланиш лимитлари икки баравар оширилади ва илғор Флаш Тҳинкинг моделига кириш очилади.
Шунингдек, Гоогле Пҳото, Диск ва Гмаил хизматлари учун 400 ГБ булутли хотира тақдим этилади. Обунага кинематографик саҳналар ва ҳикоялар яратишга мўлжалланган Гоогле Флов воситаси, Гмаил ичида Геминиъдан фойдаланиш, Нотебоокънинг тадқиқотга ёрдам берувчи функсиялари ҳамда сунъий интеллект асосида ишлайдиган мусиқа студиясига қўшимча кириш имкониятлари киради.
Aileaders.uz платформаси орқали верификациядан ўтиши мумкинлигини маълум қилди.
Шунингдек, талабалар мазкур платформада жаҳоннинг етакчи компаниялари томонидан тақдим этилган сунъий интеллект бўйича 100 дан ортиқ халқаро курсларни бепул ўрганиши мумкин.
Aileaders.uz — сунъий интеллект, дастурлаш ва рақамли технологияларни ўрганишга мўлжалланган таълим платформаси. У 2025-йил ноябрида “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси доирасида тақдим этилган.
Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотига кўра, платформада Соурсера, Орасле, Ҳуавеи ва бошқа халқаро таълим провайдерларининг 100 га яқин бепул курси мавжуд бўлиб, тахминан 3000 та курс ўзбек тилига таржима қилинган. Фойдаланувчилар сунъий интеллект асослари, дастурлаш ва булутли технологияларни ўрганиши, айрим курсларни тугатгач сертификат олиши мумкин.

