Яндех МЛ Счоол Узбекистан машинали ўқитиш бўйича мутахассислар тайёрлаш дастурига қабул учун танлов эълон қилди
Яндех МЛ Счоол Узбекистан талабалар ва ёш мутахассислар учун машинавий таълим бўйича бир йиллик бепул дастурга танлов эълон қилди. Ҳаммаси бўлиб 35 та ўрин ажратилган, аризалар 9-сентабргача қабул қилинади.

Яндех МЛ Счоол Узбекистан машинали ўқитиш бўйича мутахассислар тайёрлаш дастурига қабул учун танлов эълон қилди.
Дастурда жами 35 нафар иштирокчи қабул қилинади. Аризалар 2026-йил 9-сентабрга қадар, шу жумладан 9-сентабр куни ҳам топширилиши мумкин.
Дастур давомида талабалар машинали ўқитишнинг математик асосларини – чизиқли алгебра, эҳтимоллар назарияси, статистика ва математик анализни ўзлаштиради. Шунингдек, улар МЛ моделларни яратиш ва улардан фойдаланишни ўрганади. Кейинчалик Дееп Леарнинг, Сомпутер Висион, табиий тилни қайта ишлаш (НЛП) ҳамда ЧатГПТ асосида ётган катта тил моделлари (ЛЛМ) каби замонавий сунъий интеллект хизматлари билан ишлаш имкониятига эга бўлади.
Янгиланган дастурга Реинфорсемент Леарнинг (РЛ) – мустаҳкамлаш орқали ўқитиш йўналиши ҳам қўшилди. Бу усулда алгоритм, масалан, роботларни бошқаришда, олинган натижа ва фикр-мулоҳазалар асосида энг мақбул ҳаракатларни танлашни ўрганади. Барча дарслар инглиз тилида олиб борилади.
Дастур доирасида талабалар назарий билимлар билан бир қаторда уй вазифаларини бажаради, ўқитувчилардан мунтазам равишда фикр-мулоҳаза ва тавсиялар олади. Шунингдек, технологик компаниялар мутахассислари томонидан ўтказиладиган амалий воркшоплар – индустриал уикендларда иштирок этади. Асосий дастур ўқитувчилари орасида Яндех экспертлари, Ўзбекистон университетлари ўқитувчилари ҳамда машинали ўқитиш соҳасидаги мутахассислар бор.
Яндех МЛ Счоол Узбекистанъга қабул қилиниши учун иштирокчидан техник олий таълим муассасасининг биринчи ёки иккинчи босқичи даражасида чизиқли алгебра, алгоритмлар, математика ва дастурлаш бўйича билим талаб этилади. Кириш синовлари онлайн имтиҳон, офлайн имтиҳон ҳамда юзма-юз суҳбатдан иборат.
Дастурнинг ўтган йилги биринчи оқимига қабул жараёни Ўзбекистон ёшлари орасида сунъий интеллект соҳасида таълим олишга қизиқиш юқори эканини кўрсатди: қарийб 3000 та ариза келиб тушган, танлов эса бир ўринга қарийб 100 нафарни ташкил этган.
Биринчи оқим талабалари жорий йил май ойида ўқишни тамомлади. Бир нечта битирувчи дастурни якунлаш вақтига келиб, Аво Банк, Уселл ва ЭПАМ каби компаниялардан иш таклифларини олди. Битирувчилардан бири Яндех Слоуд ташаббусига қўшилиб, сунъий интеллект технологияларидан ўрмон ёнғинларининг олдини олиш мақсадида фойдаланишга қаратилган лойиҳада иштирок этмоқда.
Реклама ҳуқуқлари асосида.

