Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан Россия жиддий йўқотишга учради — ОАВ
Испаниянинг “Реал Сосьедад” клуби яримҳимоячиси Арсен Захарян жароҳат сабаб Тошкентдаги баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

Ўзбекистонга қарши учрашув арафасида Россия жиддий йўқотишга дуч келди — ОАВ
Испаниянинг “Реал Сосьедад” клуби яримҳимоячиси Арсен Захарян жароҳати туфайли Россия терма жамоасининг ноябр ойидаги ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Аввалроқ Захарян Россия терма жамоасининг кенгайтирилган рўйхатига киритилганди. Аммо бош мураббий Валерий Карпин футболчининг тўпиғидан жароҳат олганини айтди. Бундан ташқари, “Реал Сосьедад” ҳам уни Европа Лигаси доирасидаги “Лион”га қарши баҳс қайдномасига қўшмади.
“Арсен тўпиғини қайириб олган эди, бироқ ҳозир умумий гуруҳда машғулотларни бошлади. Унгача бироз вақтни ўтказиб юборгани учун қайдномага кирмади, чунки Европа Лигасида тайёр бўлиб тушиш керак. Терма жамоага келсак, Карпиннинг айтганларидан келиб чиқиб айцам, у бу сафар бормаса керак. Терма жамоа масаласида нима учундир омади келмаяпти. Лекин Испания чемпионатида ўйнай олади деб ўйлайман”, деди Голубин.
Маълумот учун, Арсен Захарян жорий мавсумда “Реал Сосьедад” сафида жами 7 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 12-ноябр куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўйнаса, 17-ноябр куни Краснодарда Венесуела терма жамоаси билан куч синашади.

