Ўзбекистон — Эрон. Ўзаро учрашувлар тарихи

**Ўзбекистон — Эрон. Ўзаро учрашувлар тарихи**
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида Эронга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
ЎФА терма жамоаларнинг ўзаро ўйинлари бўйича статистикани эълон қилди.
Мазкур баҳслардан 10 тасида Эрон ғалаба қозонган, 5 та учрашув дуранг билан якунланган. Яна 3 та ўйинда Ўзбекистон зафар қучган.
Тўплар нисбати — 16:7. Эрон Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасига 16 бор гол урган, ўзбекистонлик футболчилар эса Эрон дарвозасини 6 марта ишғол қилишган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги марта 2025-йил Ал-Айн халқаро ўртоқлик кубоги финалида Эронга қарши майдонга тушган ва пеналтилар сериясида ғалаба қозониб, чемпион бўлган эди.
Кейинги учрашув бугун, 24-сентябр куни Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 19:00 да бошланади.

