Маҳаллий

Ўзбекистондаги техникум ўқувчилари ҳам Ворк анд Травел халқаро дастурида иштирок этади

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларнинг ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурларида ўқиётган ўқувчиларга Ворк анд Травел халқаро дастури доирасида хорижда ишлаш ва саёҳат қилиш имконияти яратилади. Бориб-келиш ва бошқа харажатларни қоплаш мақсадида ссуда ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Ўзбекистондаги техникум ўқувчилари ҳам Ворк анд Травел халқаро дастурида қатнашади

Ўзбекистондаги техникумларнинг ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурларида ўқиётган ўқувчиларга Ворк анд Травел халқаро дастурлари доирасида хорижда ишлаш ва саёҳат қилиш имконияти яратилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 31-октабрдаги 604-сонли қарорида белгиланган.

Янги тартибга кўра, техникум ўқувчилари Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия ҳамда Янги Зеландияга бориб ишлаши ва саёҳат қилиши мумкин бўлади.

Иштирокчиларнинг бориб-келиш ва бошқа тегишли харажатларини қоплаш учун махсус ссуда ажратиш тизими жорий этилади.

Шунингдек, Миграция агентлигига ҳар йили 1-мартга қадар хорижий иш берувчилар билан Ворк анд Травел дастури бўйича тегишли ҳамкорлик шартномаларини имзолаш вазифаси юклатилди.

Касбий таълим жараёнларини бошқариш тизимини шаффофлаштириш мақсадида “ЭМИС РТ” ахборот тизимига муҳим маълумотлар киритиб борилади. Ушбу электрон платформада техникум номи, манзили ва коди, касб ҳамда мутахассислик йўналиши, ўқиш босқичи, таълим шакли, ўқувчининг мақоми ва унинг ўзлаштириш баҳолари ҳақидаги маълумотлар батафсил акс эттирилади.

Ушбу ташаббус аввалроқ 24-феврал куни президентнинг ёшлар билан учрашувида айтилганди.

2025-йил май ойидан бошлаб ўзбекистонлик талабалар Ворк анд Травел дастури учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида фоизсиз ссуда олиши мумкинлиги белгиланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.